БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

1993 йилда ўз ваколатхонасини очган вақтдан буён БМТ ва унинг тузилмалари турли жабҳалардаги масалаларни ҳал этишда Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаб келмоқда. Буни маҳаллий ва миллий даражада ташкил этилаётган тадбирлар, сиёсий соҳадаги, шунингдек, истиқбол кўламини кенгайтиришга қаратилган маслаҳатлашувлар, билим ва халқаро тажриба алмашинуви мисолида кўриш мумкин. Шу ўринда БМТнинг глобал тармоғини алоҳида таъкидлаш жоиз. У маҳаллий шарт-шароитлар инобатга олинган самарали халқаро тажриба ва билимларни бирлаштириш имконини беради. Шу тариқа Ўзбекистон ушбу имкониятдан ўз эҳтиёжларига мос келувчи жиҳатларни қабул қилиши мумкин.

Ҳозир Ўзбекистонда БМТнинг Тараққиёт дастури (БМТ ТД), Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА), Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ), Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО), Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (БМТ НЖБ), ОИВ/ОИТС бўйича бирлашган дастури (ЮНЕЙДС), Гендер тенглиги ҳамда аёллар ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш масалалари бўйича БМТ тузилмаси (БМТ Аёллар) ваколатхоналари фаолият юритмоқда. Шунингдек, Ташкилот фаолияти самарадорлигини оширишда БМТнинг Саноатни ривожлантириш ташкилоти (БМТСРТ), Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ), Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастури, Европа иқтисодий комиссияси ҳамда Марказий Осиёда Превентив дипломатия минтақавий дастури каби ташкилотлар фаол иштирок этиб келади. Жаҳон банки ҳам БМТнинг махсус мустакил тузилмаси сифатида, унинг Ўзбекистондаги фаолиятига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

БМТ ТД

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тараққиёт дастури БМТнинг тараққиёт соҳасидаги глобал тармоғидир. БМТ ТДнинг ваколатхонаси Ўзбекистонда 1993 йилдан буён фаолият олиб бормоқда. У миллий тараққиёт билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда мамлакат ҳукумати билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келади.

Манзил:

100015 Ўзбекистон, Тошкент, Миробод кўчаси 41/3

Тел.: +998(71) 120-34-83; Факс:  +998(71) 120-3485
Эл. почта: registry.uz@undp.org; Веб саҳифа: www.undp.uz

ЮНФПА

ЮНФПА – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси. У тараққиёт масалалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилот бўлиб, барча аёллар, эркаклар ва болаларнинг саломатлигини асраш, улар учун тенг имкониятларни яратиш ҳамда ҳақ-ҳуқуқларини муҳофаза этишда яқиндан кўмак беради.

Манзил:

100090 Ўзбекистон, Тошкент, Маҳмуд Таробий кўчаси, 14

Тел.: +998 (71) 120-6899; Факс:  +998(71) 120-6897 
Эл. почта: info@unfpa.uz; Веб саҳифа: www.unfpa.uz

ЮНИСЕФ

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 1994 йилда очилган. Ўзбекистонда бола ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг асосий эҳтиёжларини қаноатлантириш, кўмак бериш ҳамда болаларга ўз салоҳиятларини тўлиқ намоён этиш имкониятларини кенгайтириш ЮНИСЕФнинг энг муҳим фаолият йўналишидир.

Манзил:

«Пойтахт» бизнес-маркази

100029 Ўзбекистон, Тошкент, Ш. Рашидов кўчаси, 16

Тел.: 998 (71) 233-9512, 2339735; Факс: 998(71) 1406508

Эл. почта: tashkent@unicef.org; Веб саҳифа: www.unicef.org/uzbekistan

ЮНЕСКО

ЮНЕСКО – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таълим, фан ва маданият масалалари билан шуғулланувчи ташкилоти бўлиб, таълим, фан, маданият, коммуникация ва ахборот воситасида тинчликни мустаҳкамлаш, қашшоқлик кўламини камайтириш, барқарор тараққиётни таъминлаш ҳамда маданиятлараро мулоқотни ривожлантиришда яқиндан кўмак беради.

Манзил:

100084 Ўзбекистон, Тошкент, Эргашев кўчаси, 9

Тел.: +998(71) 120-7116 (54/55); Факс: +998(71) 120-7159
Эл. почта: tashkent@unesco.org; Веб саҳифа: www.unesco.org/tashkent

БМТ  НЖБ

БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси наркотикларни назорат қилиш ва жиноятчилик ҳақида огоҳлантириш соҳасида иш олиб боради. У чегара назорати соҳасидаги миллий лойиҳаларни ахборот-таҳлил тизимларини ривожлантириш йўналишидаги минтақавий лойиҳалар билан бирлаштиради ва ҳамкорликдаги операцияларни ташкил этади. Афғонистон ва унга чегарадош мамлакатлар учун мўлжалланган минтақавий дастурлар доирасида БМТ НЖБ гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси ҳамда жиноятчиликка қарши кураш борасиаги саъй-ҳаракатларни ўзаро мувофиқлаштиришга интилади.

Манзил:

700 100 Ўзбекистон Ўзбекистан, А. Қаҳҳор кўчаси, 30А

Тел.: +998 (71) 1208050; ) Факс: +998(71) 120 62 90

Веб саҳифа: www.unodc.org/centralasia

ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 1993 йилдан буён Ўзбекистонни соғлиқни сақлаш ва ривожланиш соҳаларидаги “2000 йилгача саломатлик барча учун” ва “2015 йилга қадар Мингйиллик ривожланиш мақсадлари” каби лойиҳаларда кўзда тутилган мақсадларга эришишда фаол қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Манзил:

100100 Ўзбекистон, Тошкент, Маҳмуд Таробий кўчаси, 16

Тел.: +998(71) 281-5172; Факс:  +998(71) 281-5178
Эл. почта: office@who.uz

ЮНЭЙДС

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ОИВ/ОИТС бўйича бирлашган дастури (ЮНЕЙДС) ОИТС эпидемиясига қарши курашда БМТнинг Ўзбекистонда иш олиб бораётган агентликларининг саъй-ҳаракатлари ва ресурсларини умумлаштиради. ЮНЕЙДСнинг олдига қўйган асосий мақсади ОИВ инфекцияси билан боғлиқ янги ҳолатларни, камситишларни ҳамда ОИТС билан боғлиқ ўлим ҳолатларини бутунлай бартараф этишдир.

Манзил:

Инконель бизнес маркази, 3-қават

100000 Ўзбекистон, Тошкент, Мустақиллик проспекти

Тел.: +998(71) 120-3082/83; Факс: +998(71) 120-3084
Веб саҳифалар: www.unaids.org ҳамда www.unaids.ru

БМТнинг Кўнгиллилар дастури

БМТнинг Кўнгиллилар дастури (БМТ КД) кўнгиллилар ёрдамида бутун дунёда тинчлик ва тараққиётга кўмаклашaди. БМТ КД 1993 йилдан буён Ўзбекистонда БМТнинг кўплаб кўнгиллиларини қўллаб-қувватлади. Шу билан бир қаторда БМТнинг Ўзбекистондаги агентликлари ва кўнгиллилар ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланишига кўмаклашади.

Манзил:

100015 Ўзбекистон, Тошкент, Миробод кўчаси 41/3

Тел.:   +998(71) 120-3450; Факс:  +998(71) 120-3485
Эл. почта: vojtech.hledik@undp.org; Веб саҳифа: www.unv.org

БМТ Аёллар

БМТ Аёллар тузилмаси гендер тенглиги ҳамда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари кенгайтирилишига оид масалалар билан шуғулланади. Қизлар ва аёллар учун глобал кампания бўлган БМТ Аёллар тузилмаси бутун  дунёда уларнинг эҳтиёжларини қаноатлантириш мақсадида ташкил этилган.

Манзил:

100090 Ўзбекистон, Тошкент, Маҳмуд Таробий кўчаси, 14

Тел.: +998 (71) 120-5695; Факс:  +998(71) 120-5693
Веб саҳифалар: www.unwomen.org ҳамда  www.unwomen-eeca.org

Жаҳон банки

Жаҳон банки –БМТ тизимининг қатор жараёнларида кузатувчи вазифасини бажарувчи мустақил ихтисослашган муассасадир. Мингйиллик ривожланиш мақсадлари дастурининг қабул қилиниши билан ташкилотнинг БМТ билан ҳамкорлиги янада кучайди. Жаҳон банкининг вазифаси – иқтисодий ўсишни таъминлашга кўмаклашиш орқали иқтисодий вазиятни яхшилашдир. Жаҳон банки гуруҳи икки олий мақсадни ўз олдига қўйган: ўта қашшоқликка барҳам бериш ва фаровонликка эришиш.

Жаҳон банки Ўзбекистонда маслаҳат бериш ва молиялаш орқали рақобатдошликни оширишда ва  иқтисодиётни диверсификациялашда, ижтимоий тенгликни кучайтириш ва мамлакат инфраструктурасини замонавийлаштиришда кўмак беради. Ўтган 20 йил давомида Жаҳон банки Ўзбекистонда умумий қиймати 1,5 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган қатор лойиҳаларни молиялаштирди. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан ажратилган кредитлар ва бошқа молиявий маблағлар шулар жумласидандир. Бундан ташқари Жаҳон банки 28 грант лойиҳалар учун 150 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратди.

Манзил:

Халқаро бизнес маркази, 15-қават

100084 Ўзбекистон, Тошкент, Амир Темур кўчаси 107-B

Тел.: +998(71) 238-5950
Веб саҳифа: www.worldbank.org.uz

Халқаро меҳнат ташкилоти

Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистондаги фаолияти 2014 йилнинг 25 феврал куни имзоланган Ўзбекистон Республикасининг муносиб меҳнат бўйича Мамлакат дастурини амалга оширишга қаратилган. Ижтимоий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, муносиб бандлик имкониятларини ошириш, меҳнат шароитларини яхшилаш ва ижтимоий ҳимояни мустаҳкамлаш ушбу дастурнинг устувор вазифалари сифатида белгиланган.

Манзил:

100090 Ўзбекистон, Тошкент, Маҳмуд Таробий кўчаси, 14

Тел.: +998 (71) 120-5697; Факс:  +998(71) 120-5693
Веб саҳифа:  www.ilo.org