Oylik arxiv: May 2015

ЖИДУда БМТ моделининг 10 йиллиги нишонланди

416 ва 17 май кунлари Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида БМТ Ахборот маркази кўмагида БМТ модели анжумани бўлиб ўтди. Бу сафар 10 йиллиги нишонланган БМТ моделида илк бор Тошкент, Урганч, Андижон, Гулистон ва Навои шаҳарларидан келган 13 олий ўқув юртлари талабалари иштирок этдилар.

3Анжуманда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети, Андижон, Гулистон ва Урганч давлат университетлари, Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Тошкент молия институти, Тошкентдаги Турин политехник ва  Инха университетлари, Тошкент Темир йўл муҳандислари ва Навои давлат педагогик институтларининг 132 талабаси қатнашди.

2Талабалар Бош ассамблея, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси ва Ҳавфсизлик кенгашининг ишини моделлаштирдилар. Бош ассамблея кенгашида БМТ тизимини ислоҳ қилишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама этилди.  Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясида эпидемик касалликларга қарши курашда жаҳон ҳамжамиятининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш мавзуси кўтарилди. Ҳавфсизлик кенгашининг иши эса Афғонистонда тинчлик ва ҳавфсизликни таъминлашга бағишланди.

БМТ модели анжуманининг биринчи кунида бўлиб ўтган расмий ва норасмий музокаралардан сўнг ҳар бир қўмита кенгашида тегишли қарор қабул қилинди. Анжуманнинг иккинчи куни эса талабаларга БМТ Ахборот марказининг сертификат ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Ўзбекистонда Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан журналистлар тақдирландилар

31 май куни журналистика соҳасида “Олтин қалам” Х Миллий мукофоти халқаро танловининг ғолиблари эълон қилинди. Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан ўтказиладиган ушбу танловда ЮНЕСКО, Жаҳон банки, БМТ Ахборот маркази вакиллари ҳам ўзларининг маҳсус совринлари билан журналистларни тақдирладилар.

2Бу йилги танловда интернет-журналистика, телевидение, радио ва босма ОАВ соҳаларида фаолият кўрсатаётган 676 журналист 15 000га яқин материаллари билан қатнашди. Бош мукофот илм-фан, техника тараққиёти, дунёнинг ривожланган давлатлари билан иқтисодий алоқаларнинг ривожланиб бораётгани, буюк аждодларимиз мероси ҳамда иқтидорли ёшларнинг изланишларига бағишланган кўрсатувлари учун «UzReport TV» каналига берилди. Барча йўналишлар бўйича 12 асосий, ҳамда халқаро ва жамоат ташкилотларнинг маҳсус мукофотлари топширилди.

1ЮНЕСКО мукофоти “Орол денгизи минтақасидаги барқарор ривожланиш мақсадида экологик журналистика бўйича энг яхши материал учун” “Улуғ йўл” газетаси бош муҳаррирининг ўринбосари Нигора Шофайзиевага берилди. «Қадрият» газетасининг мухбири Марям Аҳмедова Жаҳон банкининг “Муқобил энергия манбаларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш масалалари ҳақидаги энг яхши материал учун” берилган мукофоти билан тақдирланди. БМТ Ахборот марказининг маҳсус совғаси “Интернет орқали ривожланиш масалалари  кенг ёритилгани учун” ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация кафедраси мудири Наргис Қосимовага топширилди.