Oylik arxiv: Iyul 2015

«Iste’dodingni baham ko’r»! BMTning 70 yilligiga bag’ishlanadi

Donate a talentSizni qay bir mashg’ulot o’ziga ko’proq jalb etadi? Gul ekishni yaxshi ko’rasizmi? Kuylash yoki do’stlaringiz bilan tabiat qo’ynidagi sayr sizga quvonch xadya etadimi? Balki chang’ida uchish yoxud parashyutda sakrash sizga zavq bag’ishlar? Har kimning o’z qiziqishi va o’ziga xos iqtidori bo’ladi.

Bundan 70 yil ilgari dunyoning turli burchaklarida insonlarning farovon hayot kechirishlarini ta’minlash maqsadida faoliyat yurituvchi tashkilot BMT dunyoga keldi. Tashkilotning 70 yilligi munosabati bilan BMT Axborot markazi «Iste’dodingni baham ko’r» kampaniyasini e’tiboringizga havola etadi. Mazkur kampaniya yordamida har bir inson o’z iqtidorini butun dunyo bilan, o’z yaqinlari, hamkasb va do’stlari bilan baham ko’rish orqali dunyoni yanada yorqinroq va go’zalroq etishga o’z hissasini qo’shadi. Sevimli mashg’ulotingizdan oluvchi quvonch va xursandchiligingizni boshqalar bilan baham ko’rsangizgina hayot yorqin ranglarga to’ladi. Kampaniya ishtirokchilari safida estrada, kino va teatr yulduzlari, xalq amaliy san’ati ustalari va turli kasb egalari videolavhalar ketma-ketligida o’z iste’dod, iqtidor va qobiliyatini butun dunyo bilan baham ko’rishadi.

Siz ham ishtirokchiga aylanishingiz mumkin! Iste’dodingiz muhrlangan videolavhani suratga oling, uning yo’llanmasini (elektron manzilini) bizga uno.tashkent@undp.org manziliga jo’nating va biz uni keng jamoatchilik e’tiboriga taqdim etamiz.

Биринчи Бутунжаҳон ёшлар кўникмалари кунига доир акция бошланди

IfIWereYou_FlyerБМТ Ахборот маркази ва Ўзбекистонлик 10 нафар тадбиркорлар биринчи Бутунжаҳон ёшлар кўникмалари кунига бағишлаб янги кампанияни ишга туширдилар.

Хабарингиз бормиди …

Ишсиз ёшлар сони 2013 йилда 74,5 миллион кишини ташкил этди. Ушбу муаммони ҳал этиш йўлида дастлабки қадам сифатида БМТ Бош Ассамблеяси 15 июлни  Бутунжаҳон ёшлар кўникмалари куни деб эълон қилди.

Гап шундаки…:

Ёшлар орасидаги ишсизлик даражасининг юқорилиги хозирги кунда жамиятдаги энг жиддий муаммолардан биридир. Дунё бўйича долзарб бўлган ушбу муаммони ҳал этиш йўлларини излашга қўшилиб, Бутунжаҳон ёшлар кўникмалари кунини нишонлаш мақсадида БМТ Ахборот маркази ёшларга ҳаётда ўз ўрнини топишга кўмак беришга қаратилган мазкур кампанияни ишга туширди.

Янги ташаббус қўйидагича амалга оширилади:

БМТ Ахборот маркази турли соҳаларда муваффақиятга эришган инсонлар иштирокида 10 видеолавҳани тайёрлади. Ҳар бир лавҳа иштирокчиси ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ёшлар маҳорат ва кўникмаларини оширишга, ўзлари ният қилган касбни эгаллашга ёрдам бера олиши мумкин бўлган маслаҳатлар билан ўртоқлашди. Видеолавҳалар ёшларга хос бўлган услубда суратга олинган, маслаҳатлар тушунарли ва содда тилда берилган. Кампания  “Бутунжаҳон ёшлар кўникмалари кунини мамлакатдаги устувор вазифаларни ҳисобга олган холда, хабардорликни оширишга қаратилган кўнгиллилар иштирокидаги маърифий тадбирларни ўтказиш ҳақидаги” БМТ Бош Ассамблеясининг 69чи сессиясида қабул қилинган қарор тавсияларига мувофиқ ўтказилмоқда.

Эслатма

Бизнинг кампания ёшларни илҳомлантириши, маҳоратларини ошириши ва йўналтиришига умид қиламиз. Бунинг учун бизнинг Twitter ва Facebook саҳифаларимизда видеолавҳаларни кўриб, дўстларингиз билан улар ҳақидаги маълумотни бўлишинг. 15 июлга қадар инглиз тилидаги субтитрлар билан рус тилида тайёрланган ушбу туркумнинг барча лавҳалари БМТ Ахборот марказининг YouTube каналида жойлаштирилади.