Oylik arxiv: Oktabr 2015

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 70 йиллиги нишонланди

Uzbekistan celebrates the 70th anniversary of the United NationsБутун дунёда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва яшаш шароитларини яхшилаш каби мақсадлар – 70 йил аввал асос солинган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти фаолиятининг негизини ташкил этaди. БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ташкилотнинг юбилей тантаналари доирасида миллий ҳамкорлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳамда кенг жамоатчиликни БМТ ва Ўзбекистон ҳамкорлиги натижалари, келгуси режалар билан таништириш мақсадида қатор тадбирлар уюштирмоқда.

Мазкур тадбирлар қаторида 23 октябрь куни “Камолот” ёшлар санъати саройида ЮНИСЕФ, ЮНФПА, Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ), БМТнинг наркотик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (БМТ НЖБ), ЮНЕСКО, БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва БМТнинг ОИВ/ОИТС бўйича қўшма дастурининг (ЮНЕЙДС) Ўзбекистондаги вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Uzbekistan celebrates the 70th anniversary of the United NationsАнжуманда сўзга чиққан БМТнинг Ўзбекистондаги вакили Стефан Приснер ушбу байрам муносабати билан қилинган БМТ Бош котиби Пан Ги Мун мурожаатидаги қуйидаги сўзларни ёдга олди: “Барпо этилишига 70 йил ўтишига қарамасдан, БМТ ҳали ҳам бутун инсоният учун машъал бўлиб қолмоқда… ва барча инсонларнинг ирқи, дини, миллати ва жинси қандай бўлишига қарамасдан  уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келмоқда”.

Стефан Приснер анжуманда сўзлаган нутқининг асосий қисми эса БМТнинг Ўзбекистондаги фаолиятига бағишланди. Ҳусусан, Ўзбекистон билан 22 йиллик ҳамкорлиги давомида БМТ иқтисодиёт, давлат бошқаруви, соғлиқни сақлаш, таълим, наркотик моддаларни ноқонуний савдоси ва ОИВ-инфекциясини тарқалишига қарши кураш, тарихий-маданий қадриятлар ва атроф-муҳит муҳофазасига сарфланган 434 млн. АҚШ долларига тенг техник ёрдам кўрсатгани ҳақида айтиб ўтилди.Uzbekistan celebrates the 70th anniversary of the United Nations

Жаноб Приснер 2015 йилни жуда муҳим бир босқич деб атади, негаки айнан шу йили Мингйиллик ривожланиш мақсадларидан (МРМ) жорий йилнинг сентябрь ойида БМТнинг барча 193 давлатлари томонидан қабул қилинган Барқарор ривожланишнинг 17 мақсадларига (БРМ) ўтиш жараёни амалга оширилaди. БРМда экологик барқарорлик, адолатли, тинчликпарвар ва инклюзив жамиятларни барпо этишга янада кўпроқ аҳамият берилaди. “Хозирги босқичда мамлакат шароитларига мослаштирилган миллий БРМни қабул қилиш зарур ва мазкур жараёнда БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмак беришга тайёр”, – деб айтди жаноб Приснер.

Матбуот анжумани давомида oммавий ахборот воситалари вакилларига БМТ агентликларининг маданий мерос муҳофазаси, наркотик моддаларнинг ноқонуний савдоси, кексалар ижтимоий ҳимояси, репродуктив саломатлик, БМТ тизими ва бошқа масалалар борасида қилинаётган ишлар хусусида батафсил маълумот берилди.

Марказий Осиёда БМТнинг илк Эко-боғи бунёд этилди

Eco-parkБМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида иш юритувчи 200 нафардан зиёд ходим Алишер Навоий номидаги пойтахт миллий боғида БМТнинг 70 йиллик тантаналарига бағишланган экологик акцияда иштирок этди.

Мазкур тадбир  Ўзбекистон Экологик ҳаракати билан ҳамкорликда ва Тошкент шаҳар ҳокимияти кўмагида амалга оширилди.

БМТнинг Ўзбекистонда фаолият олиб борувчи 12та агентлиги  вакиллари  боғ ҳудудида турфа дарахтлар, жумладан Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ўсимликлар кўчатларини ўтқиздилар.

Ушбу ташаббус Ўзбекистондаги БМТ тизимининг барча тармоқлари учун рамзий аҳамиятга эгадир. Зеро, у Ташкилот ходимларини атроф-муҳит муҳофазасига ҳисса қўшиш йўлида жипслаштирди. Бу эса асосий йўналишларидан бири экологик кўмакни амалга оширишдан иборат бўлган, Барқарор ривожланиш мақсадларини ўз ичига олган янги Барқарор ривожланиш дастури билан чамбарчас боғлиқдир. Эслатиб ўтамиз, 2015 йил сентябрда БМТ Бош Ассамблеясида қабул қилинган мазкур дастур 2030 йилгача бўлган даврга мўлжалланган.

Эко-боғнинг бунёд этилиши БМТ ходимларига Ташкилот олий мақсадларига содиқликни ва Тараққиётга кўмак ғояларини илгари суриш йўлидаги фаолликни шахсий намуналари билан намойиш қилиш имконини берди. Маълумки, бу ғоялар иқтисодий имкониятларни ривожлантириш ва кенгайтириш, турмуш фаровонлиги даражасини ошириш ва атроф-муҳит муҳофазасига хизмат қилади.

Тадбирни очар экан, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Стефан Приснер ушбу кун алоҳида аҳамиятга молик эканини таъкидлади.  Боиси, бутун Марказий Осиёда илк Эко-боғга тамал тоши қўйилди.  Шунингдек, жаноб Приснер боғда униб-ўсадиган дарахтлар БМТ ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорлик белгиси бўлиб қолишини, демакки, акция рамзий аҳамияти ҳам эгалигини айтиб ўтди.

Очилиш маросимида сўз олган Ўзбекистон Экологик ҳаракати Марказий кенгашининг Ижроия қўмитаси Раиси Борий Алихонов асосий вазифаси экологик масалаларни ҳал этиш бўлган Ҳаракат фаолиятига тўхталди.  Келгусида БМТ билан ҳамкорлик яна давом этишига, ушбу боғ эса пойтахтнинг энг сўлим масканларидан бирига айланиб, шаҳар кўркига кўрк қўшишига умид билдирди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур тадбир доирасида кўчат экиш билан чекланилмайди. БМТ агентликлари кейинчалик ҳам ЭКО-боғни парваришлаш ва унинг гуллаб-яшнашини таъминлаш масъулиятини зиммаларига олдилар ва бу боғ БМТнинг Ўзбекистон гуллаб-яшнашига қўшган ҳиссасининг ўзига хос рамзий белгиси бўлиб қолади.

Марказий Осиёда гендер тенглиги бўйича кампания бошланди

he-for-sheМарказий Осиё давлатларида “HeForShe” кампанияси иш бошлади. Унда оталар қиз фарзандларининг келажаги қандай бўлишини орзу қилишлари ҳақида фикр билдиришлари мумкин. Ушбу акция “БМТ-аёллар” тузилмаси “HeForShe” глобал кампаниясининг таркибий қисми бўлиб, гендер тенглигини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Кампания 11 октябрда нишонланадиган Халқаро қизлар кунига бағишланади. Бу кунни нишонлашдан мақсад жамоатчилик эътиборини бутун дунё бўйлаб қизлар дуч келаётган ижтимоий муаммолар ва тенгсизлик масалаларига қаратишдир. Гендер тенгсизлиги инсон ҳуқуқлари поймол қилинишининг ҳозирги кунда тез-тез учраб турадиган кўринишларидан бири ҳисобланади.

Гендер тенглиги нафақат аёллар, балки барчамиз – аёллар, қизлар, эркаклар ва ўғил болаларга тегишли бўлган инсон ҳуқуқларига оид масала. Бу борада тенглик тамойилларига амал қилиш кундалик ҳаётда, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий соҳаларда ҳамманинг ижобий натижаларга эришишига сабаб бўлади. Зеро, аёллар имкониятини ошириш инсоният учун фақат фойда келтиради.

Сиз ҳам мазкур кампанияда иштирок этишни истайсизми? Бунинг учун:

  1. Ижтимоий тармоқларда фотосурат, видео ёки пост жойлаштириб, унда “Қизингизнинг келажаги қандай бўлишини хоҳлар эдингиз?” саволига жавоб беришингиз мумкин.
  2. Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга ушбу кампания ҳақида маълумот беришингиз мумкин. Кампания хэштеглари: ‪#‎FathersAreHeForShe, ‪#‎HeForShe
  3. www.heforshe.org сайтида гендер тенглиги масаласига ўз муносабатингизни билдириб, овоз беришингиз мумкин.