Oylik arxiv: Noyabr 2015

 “HeForShe” кампанияси Ўзбекистонда

he-for-she-in-uzbekistanБМТ Ахборот маркази 11 октябрда нишонланадиган Халқаро қизлар куни арафасида Марказий Осиё давлатларида бошланган “HeForShe” кампаниясидa иштирок этди.  Ушбу акция “БМТ-аёллар” тузилмаси ташаббуси билан ўтказилаётган “HeForShe” глобал кампаниясининг таркибий қисми бўлиб, гендер тенглигини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Ҳар бир инсон ривожланишга ва жамиятда муносиб ўрин эгаллаш ҳуқуқига эгадир. Қизлар ва аёлларга ўғил болалар ва эркаклар билан бир қаторда барча соҳаларда тенг имкониятлар яратилиши зарур. Кампанияда иштирок этган оталарнинг қиз фарзандлари келажаги ҳақидаги орзулари ана шу ҳақда. Ҳар куни 4 ноябрдан 12 ноябрга қадар биз кампания доирасида оталарнинг қизлари билан тушган фотосуратларини тақдим этдик. Уларни бизнинг «Facebook»даги саҳифамизда кўришингиз мумкин.

Сиз ҳам мазкур кампанияда иштирок этишни истайсизми? Бунинг учун:

  1. Ижтимоий тармоқларда фотосурат, видео ёки пост жойлаштириб, унда “Қизингизнинг келажаги қандай бўлишини хоҳлар эдингиз?” саволига жавоб беринг.
  2. Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга ушбу кампания ҳақида маълумот беринг. Кампания хэштеглари: ‪#‎FathersAreHeForShe, ‪#‎HeForShe
  3. www.heforshe.org сайтида гендер тенглиги масаласига бефарқ эмаслигингизни билдиринг.