Oylik arxiv: Yanvar 2016

Стефан Приснер 2016 йил учун БМТнинг Ўзбекистондаги устивор йўналишларини маълум қилди

Stefan Priesner outlines UN Priorities for Uzbekistan in 2016Азиз дўстлар, самимий тилакларимни қабул қилгайсиз.

2015 йил БМТ учун ўта муҳим йил бўлди. Давлат раҳбарлари кейинги 15 йилга, 2030 йилга қадар мўлжалланган жаҳон ҳамжамиятини барқарор ривожланиш йўлидан олиб борувчи янги Барқарор ривожланиш мақсадларини қабул қилдилар.

Ўтган йил БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва давлат хукумати ҳамкорлиги, шунингдек, беш йиллик, яъни, 2016-2020 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон тараққиётига кўмак дастури бўйича ҳамкорликнинг бошланиши  билан ҳам аҳамиятли бўлди.

Бу дастур глобал ва миллий миқёсда 2016 йил учун жадал ҳамкорликнинг дебочаси ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда бизнинг устивор вазифаларимиз қуйидагилардан иборат:

  • Биринчидан, 2016 йил яна шу жиҳатдан муҳимки, Барқарор ривожланиш мақсадлари миллий талабларга уйғунлаштирилади.
  • Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган БМТ агентликлари хукуматга Барқарор ривожланиш мақсадларининг миллийлаштирилишида кўмаклашадилар. Бу ишлар:
  • томонларга тавсиялар бериш йўли билан; мамлакат глобал тадбирларда иштирок этишига кўмаклашиш учун республикадаги ҳолатга мос мақсад ва кўрсаткичларни аниқлаш йўли билан амалга оширилади.
  • Бу мақсадларнинг аксарияти Барқарор ривожланиш мақсадлари билан чамбарчас боғлиқ бўлганлиги сабабли, ЮНДАФ  дастурида ўз аксини топган.
  • Бизнинг иккинчи устивор вазифамиз Хукумат билан олтита йўналиш бўйича ҳамкорликда олиб бориладиган ишларнинг режасини келишиб олишдан иборат. Булар: соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий ҳимоя, экология, бошқарув. Режа тасдиқланганидан сўнг, амалиётга тадбиқ этиш бошлаб юборилади. 2016 йилда 40га яқин давлат ва нодавлат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш учун таҳминан 25 миллион доллар миқдоридаги маблағни йўналтириш режалаштирилмоқда.
  • Учинчидан, БМТ “Соғлом она ва бола йили”да давлат Хукуматини қўллаб-қувватлайди.
  • Жумладан, Хукуматга қуйидаги йўналишларда кўмак бериш назарда тутилган:
  • оналар ва болалар саломатлигини сақлаш йўналишида тиббий ҳизмат сифатини ошириш (неонатал, акушерлик ва антенатал тиббий ҳизматлар);
  • имкониятлари чекланган инсонларга, жумладан, аёллар ва болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган БМТнинг ҳамкорликдаги дастурини тадбиқ қилиш;
  • аёллар ва қизларни иш билан таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилган сиёсатни ривожлантириш бўйича Хукуматга маслаҳатлар бериш;
  • ёлғиз оналарнинг ижтимоий ҳимоясини такомиллаштиришга қаратилган тавсияларни бериш.

Хулоса қилиб шуни таъкидламоқчиманки, Ўзбекистон Республикасида ижтимоий-йўналтирилган тараққиётга кўмак беришни мақсад қилган эканмиз, Хукумат билан самарали ва ҳар томонлама муваффақиятли ҳамкорликка умид қиламиз.

“Ҳаётимнинг ижобий томони!” мавзуидаги иншолар танловида ОИТС/ОИВ вируси билан яшаётган ўсмирлар БМТ томонидан тақдирландилар

UN presents awards to adolescents living with HIV for best essays2015 йилда Халқаро ОИТСга қарши кураш  куни арафасида ушбу касаллик билан яшаётган ўсмирларни руҳан қўллаб-қувватлаш мақсадида БМТнинг Ўзбекистондаги агентлиги томонидан “Ҳаётимнинг ижобий томони!” мавзуида энг яхши иншолар танлови эълон қилинган эди. Танловга 10 ёшдан 19 ёшгача бўлган, ОИТС билан хасталанган ўсмирлар таклиф этилди. Жорий йилнинг 12 январида эса БМТ идорасида энг яхши иншо муаллифларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Стефан Приснер ушбу ёшларнинг жамиятда ўз ўрнини топишга бўлган интилишини, фаоллигини, жасорат ва кучли бардош эгаси эканликларини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, ОИТС билан хасталанган ўсмирларга кўрсатилаётган кўмакни янада яхшилаш учун, БМТ ва ушбу соҳада фаолият олиб бораётган барча инсонлар ёшларнинг истак, хоҳиш ва интилишларини англашлари лозим, дея таъкидлади.

Тақдирлаш маросимидан сўнг, БМТ болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги вакили Роберт Фудерич йигит ва қизларнинг келажакда ким бўлмоқчи, қайси касбни эгалламоқчи эканликлари билан қизиқди. Улар ҳеч иккиланмай ва қатъий ишонч билан келгусида эгалламоқчи бўлган соҳалари, орзуларидаги касб ҳақида гапириб беришди. Болалар ёш бўлишига қарамай, келажакдаги режаларини ҳозирданоқ тузиб қўйганликлари жаноб Приснерни ҳайратга солди. Шундай қатъий ишонч бор экан, улар албатта ўз орзуларига етадилар, деди у. Ёшларнинг қобилияти ва интилувчанлиги тез орада улкан муваффақиятга олиб келади, дея ишонч билдирди Жаноб Фудерич. БМТнинг ОИВ/ОИТС бўйича бирлашган дастури минтақавий идораси вакили Комилжон Аҳмедов ҳам ўз ўрнида ёшларнинг фаоллигини ва етакчилик қобилиятларини эътироф этиб ўтди.

Танловда иштирок этган ўсмирлар ҳам БМТ томонидан кўрсатилган эътибор, шунингдек, ўз ҳаётлари, орзу ва интилишлари ҳақида сўзлаб бериш имконияти пайдо бўлганлигидан, бу эса ўз ўрнида уларга етишиш йўлларини белгилаб олишда ёрдам берганлигидан ва энг асосийси – фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашиш имконияти яратилганлигидан миннатдор эканликларини айтиб ўтишди.

Ушбу ўсмирларнинг аксарияти БМТнинг Ўзбекистондаги агентликлари томонидан қўллаб-қувватланадиган “тенгдош-тенгдошга” усули бўйича олиб борилаётган таълимий инновацион лойиҳанинг аъзолари хисобланадилар.

Қуйида эса биринчи ўринга лойиқ топилган иншо билан танишишингиз мумкин! Ғолибни яна бир маротаба табриклаймиз!

ОИТС хасталиги билан яшаётган ўғил болаларга тавсияларим!!!

Мен 17 ёшдаман. Бу касаллик билан 2006 йилдан буён яшайман. Ҳозир мен антиретровирус (АРВТ) муолажаларини қабул қилаяпман. АРВТ менинг ҳаётимда жуда катта ахамиятга эга, чунки менинг умрим давомийлиги шу препаратга боғлиқ. 2012 йилда мен ўсмирларни қўллаб-қувватлаш гуруҳига аъзо бўлдим ва ўз тенгдошларимга мадад кўрсатишда ҳамда керакли тавсияларни беришда фаол қатнашиб келаяпман. Ушбу гуруҳда мен “тенгдош-тенгдошга” усули бўйича ишлайман. Вақтимни фойдали амалларга сарфлаш мақсадида гуруҳ раҳбари билан ОИТС инфекцияси билан касалланган меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига зарур тавсилар ва кўникмалар бераман. Бу хасталикка чалинган инсонлар мақсадли ва мазмунли фаолият билан шуғулланмоқлари лозим. Вафодор дўстлар ва севимли инсонларнинг қуршови эса хасталикка чалинган одам учун жуда катта аҳамиятга эга. Уларнинг кўмаги ва ёрдами кучга куч қўшади, иммун тизимига салбий стресслар таъсирини камайтиради. Агар бундай одамлар бўлмаса, умумий ҳолат ёмонлашиб, саломатликка янада зиён етади. ОИТСга чалинган ҳар бир инсон ҳамма каби келажакка ишонч ва улкан режалар билан яшашга хақли.

Мен ўз тенгдошларим ва дўстларимга шуларни айтган бўлар эдим:

Менинг нотаниш дўстларим!!!

Мен сенинг кимлигингни, ёшингни ва нима билан шуғулланишингни билмайман. Мен сенинг аввал қандай яшаганинг ва ҳозир қандай яшаётганлигингни билмайман, лекин шуни ишонч билан айта оламанки, олдинда сени бахтли ва ёрқин кунлар кутяпти! Сен ҳозир тақдирнинг оғир синовидан ўтаяпсан. Бу синовдан бардош билан ўтишингга ва куч топа олишингга ишонаман. Йўлингда пайдо бўладиган қийинчиликларни енгиб, уларни яхшилик томон йўйишингга, ўз ҳаётингни изга солиб, яхши инсон бўлишингга ишонаман. Чунки, кейинги ҳаётинг қандай бўлиши ва уни қандай яшаб ўтишинг фақат ўзинггагина боғлиқ. Биз қанча яшаймиз, бу Оллоҳгагина аён. Аммо умрнинг ҳар бир сониясини қадрлаб, ундан баҳра олишни ўрган.

Ҳар бир қадамингни қадрига ет! Ҳар бир нафасингни қадрига ет! Ҳар бир кун, ҳар бир соатни қадрига ет!

Севишни ўрган ва кечиришни ҳам бил!

Ҳеч нарсадан афсусланма, хурсандчилик билан яшаб ўт! Орзу қил ва унга етишишга ҳаракат қил!

Сен кучлисан! Йўлингдан тойма, виждонингга қулоқ тут! Шахс бўлиб етиш!

Умрни қадрла, ва энг асосийси – ҳеч қачон тушкунликка тушма, ҳаммаси яхши бўлади!

Мен бахтлиман ва ақлни шоширадиган орзуларим ортидан бораяпман, ишонаманки, СЕН ҲАМ ШУНДАЙ ҚИЛА ОЛАСАН!