Oylik arxiv: Aprel 2016

Тошкент Халқаро Вестминстер университети қошидаги академик лицейда илк бора БМТ Модели бўйича анжуман бўлиб ўтди

WIUT Lyceum Hosts its First MUN15 апрель куни Тошкент Халқаро Вестминстер университети қошидаги академик лицейда БМТ ахборот бўлими кўмагида БМТ Модели бўйича “Хотин-қизлар ҳақ-ҳуқуқлари ва гендер тайзиққа қарши курашнинг ривожланиш босқичлари” мавзуида биринчи анжуман бўлиб ўтди.

Шуни айтиб ўтиш керакки, БМТ Моделини ролларга бўлиб ўйин тарзида ўтказиш Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида анъанага айланган. Талабалар шу кунга қадар тўртта анжуман ўтказдилар. БМТ Моделининг бешинчиси эса 3 май куни бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. ХВУ қошидаги лицейда эса бундай тадбир илк маротаба ўтказилмоқда.

Лицей педагоглари талабалар БМТ фаолияти ва тизими ҳақида имкон қадар кўпроқ маълумотга эга бўлишлари учун, анжуманга тайёргарлик жараёнида уларни йўналтириб бордилар. БМТ Моделини ўтказишда эса БМТнинг ахборот бўлими ҳодимлари лицей талабаларига яқиндан кўмаклашдилар. Яъни, БМТ Модели бўйича тренинг ўтказдилар, тадбирни онлайн тарзда ёритиб бордилар, анжуманни ташкил этишда ёрдам бердилар ва тадбир сўнгида иштирокчиларни сертификатлар билан тақдирладилар.

Анжуман натижаларига кўра, ёшлар дебатлар, шунингдек, халқаро алоқалар ва оммавий дипломатия соҳасида мунозаралар ўтказишда илк тажрибага эга бўлдилар.

Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни

World Book and Copyright Day 2016

1995 йилда 23 апрель Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни, дея эълон қилинган. Ушбу сананинг жорий этилиши соҳада рўй бераётган ўзгаришлар билан яқинроқ танишиш ва англаш имкониятини берди. Айнан ушбу куннинг сана сифатида танланганилиги ҳам беъжиз эмас. 1616 йилнинг 23 апрелида Сервантес, Шекспир ва Инка Гарсиласо де ла Вега каби ижодкорлар вафот этган. Шунингдек, айнан шу кун Морис Дрюон, Х. Лакснесс, Владимир Набоков, Дж. Пла ва Мануэль Мехиа Вальехо каби таниқли ёзувчи ва шоирларнинг таваллуд, ёҳуд, вафот этган куни ҳамдир.

Халқаро китоб кунини юздан зиёд мамлакатларда бир неча юз уюшмаларга бирлашган миллионлаб одамлар давлат идоралари, мактабларда, ташкилот ва хусусий корхоналарда нишонлайдилар. Ушбу йиллар мобайнида Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни турли қитъадаги турфа маданиятга мансуб одамларни китоб ва мутолаага ошно этди, шунингдек, муаллифлик ҳуқуқининг ҳимояси мустаҳкамланишига туртки бўлди. Китоб билимлар ва қадриятлар чашмаси, ўз бисотида номоддий маданиятни авайлаб келаётган манбаа, ҳилма-ҳил маданиятларни англатувчи восита ва суҳбатдошдир. Ҳар бир китобхон ушбу кун таъсирида муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланувчи  моддий фаровонлик ва ижод манбаи бўлмиш китобнинг серқирра аҳамиятини ўзи учун янада чуқурроқ англаш ва баҳолаш имкониятига эга бўлади.

Китобнинг санаб ўтилган турфа қирралари ўзининг аниқ натижаларини кўрсатган тарғибот-ташвиқот ва оммалаштириш билан боғлиқ кўплаб ташаббусларнинг объекти бўлди. Мана шу каби ҳайрли саъйи-ҳаракатлар ривожланиши ва бардавом бўлмоғи лозим.

Пан Ги Мун Истамбул саммитида энг юқори даражадаги иштирокни таъминлашга чақирди

Before the first ever Humanitarian SummitБутунжаҳон инсонпарварлик саммитига тайёргарлик жараёнларига бағишлаб БМТга аъзо-давлатлар учун ўтказилган  брифингда Бош котиб Пан Ги Мун “Биз инсонпарварлик тамойилларига беписанд бўлишлик холатига кўз юма олмаймиз”- деди.

БМТ Бош котиби бугунги кунда 125 миллиондан зиёд одам тезкор ёрдам ва ҳимояга муҳтожлигини таъкидлар экан, давлат раҳбарлари ва хукуматларни Саммитда шахсан иштирок этиб инсонийлик қадриятларига, бирлик ва ҳамкорликка содиқ эканликларини тасдиқлашга чақирди.

“Мана бу чорловни ўз мамлакатингизга етказинг. Мен Истамбулдаги Саммитда давлатлар энг юқори даражада тақдим қилинишларини. 21-асрнинг энг муҳим муаммолари ечимини раҳбарлар ўз зиммаларига олишларини истайман. Биз барчамиз ҳамжиҳатликда фаолият юрита олишимизни намоён қилишимиз керак”- деди Пан Ги Мун.

Инсонпарварлик Саммити 23-24 май кунлари бўлиб ўтади. “Ҳозир биз энг маъсулиятли, якуний босқич арафасида турибмиз”- дея таъкидлади Пан Ги Мун. Шунингдек, Саммит доирасида  нуфузли даражадаги лидерлар сегменти йиғилишлари ва давра суҳбатлари бўлиб ўтишини маълум қилди. Лидерлар сегменти – давлат ва хукумат раҳбарлари учрашуви бўлиб, саммитнинг биринчи кунида, яъни 23 майда бўлиб ўтади.

“Нуфузли даражадаги сегментда инсонпарварлик соҳасидаги фаолиятнинг 5 та асосий йўналишлари муҳокама қилинади. Бу 5 йўналиш – тўқнашувларни туҳтатиш ва олдини олишда маъсулиятни таъминлаш; уруш қоидаларига риоя қилиш; барча муҳтожларни ёрдам билан таъминлаш; одамлар кўмакка муҳтож бўлмайдиган даражадаги шароитни яратиш; инсонпарварлик фаолиятини мустаҳкамлаш учун сармоялар кўламини ошириш ” – деди БМТ Бош котиби.

“Бугунгидай замонавий ҳаёт тарзида инсонпарварлик тамойилларидан чекинишни маъқулламаслигимизни баҳамжиҳатликда билдириш учун ноёб имконият пайдо бўлди” – дея эътироф этди Пан Ги Мун.

Шунингдек, Бош котиб Саммит кун тартибидан 7 та давра суҳбатлари ҳам ўрин олганлигини маълум қилди. Бу сессияларда БМТга аъзо давлатлар, фуқаролик ҳамжамиятлари ва хусусий сектор раҳбарлари иштирок этадилар. Улар 2030 йилга қадар мўлжалланган барқарор ривожланиш Мақсадларига эришиш йўлида тўғаноқ бўлаётган масалаларни муҳокама қиладилар.

БМТ Бош котиби маълумотига кўра, БМТга аъзо давлатлар экспертлари яқин кунларда фаолиятнинг асосий йўналишларини муҳокама қиладилар ва ўтказилиши кутилаётган давра суҳбатлари иштирокчиларининг вазифалари хусусида фикр алмашадилар.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Пан Ги Муннинг таъкидлашига кўра, Саммитда маъқулланиши таҳмин қилинаётган вазифалар хуқуқий жиҳатдан мажбурийлик касб этмайди. Бутунжаҳон инсонпарварлик саммити халқаро бирдамликнинг янги даври бошланганлигининг рамзий белгисидир ва у тўқнашувлар, офатлар худудидаги фуқароларнинг азиятларига барҳам беради, деди Бош котиб.

БМТ Бош котиби Саммитнинг очилишига 50 кун қолганлигини ёдга солар экан, тадбир муваффақиятли бўлиши учун барча саъйи-ҳаракатларни амалга оширмоқ керак, деди.

Бош Ассамблея 2025 йилгача бўлган муддатни БМТнинг озиқ- овқат муаммолари бўйича Ўн йиллиги, дея эълон қилди

UN General Assembly proclaims Decade of Action on NutritionДунёдаги  800 миллион инсоннинг сурункали очарчилик ҳолатида. Катта ёшдагиларнинг 600 миллиони эса семизликдан азият чекмоқда. Бу ҳолатдан ўз ҳавотирини билдирган БМТ Бош Ассамблеяси, 2016 йилдан 2025 йилга қадар бўлган муддатни БМТнинг озиқ-овқат муаммолари бўйича Ўн йиллиги, дея эълон қилди.

Ўтган жума куни БМТ Бош Ассамблеясининг 70-сессиясида делегатлар томонидан мана шу масалаларни қамраб олган Резолюция қабул қилинди. Унинг ҳаммуаллифлари БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳамда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини мана шу ўн йилликда кўзланган мақсадларни амалга ошириш учун Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Халқаро жамғармаси ва БМТнинг Болалар жамғармаси билан ҳамкорликда фаолият юритишга чорладилар.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти янги ҳужжатни очарчилик кўламини қисқартириш ва олдини олиш, овқатланиш тизимини яхшилашда ҳаракатларни жадаллаштириш борасидаги муҳим қадам, дея баҳолади.

Бош Ассамблея делегатлари барча аъзо давлатларни очарчиликни таг-туги билан йўқотиш ва бутун дунёда носоғлом овқатланишнинг барча кўринишларига барҳам беришга чақирдилар.

Тинчлик ва тараққиёт йўлидаги Халқаро спорт куни муносабати билан Бош котиб мурожаати

International Day of Sport for Development and Peace 2016Спорт  – инсоният, башарият оиласига мансуб ҳар бир вакилнинг ўзаро тенг ва ажралмас хуқуқларини ҳамда фазилатларини рағбатлантиришда ноёб ва таъсирчан восита ҳисобланади. Бу ижобий ижтимоий ўзгаришларга туртки бўладиган кучдир. Шунинг учун ҳам дунёдаги энг машҳур, ҳоҳ аёл, хоҳ эркак бўлсин,  спортчилар, БМТга очарчилик, ОИВ/ОИТСга карши кураш, гендер тенглиги ва атроф муҳитдан рационал фойдаланиш каби масалаларда аввал ва ҳозир ҳам аҳолининг ҳабардорлигини оширишда яқиндан кўмак бериб келишяпти.

Айнан шу йили дунё янги йирик масалани –  2030 йилга қадар барқарор ривожланиш соҳасидаги стратегик аҳамиятга эга муҳим Кун тартибини амалга оширишга киришди. БМТга аъзо давлатлар ҳамма учун бирдек тинч, адолатли, кенг имкониятларга эга муносиб келажакни таъминлашга қаратилган барқарор ривожланиш борасидаги 17та универсал мақсадларни тасдиқлашди. Буларнинг бари жамланганда инсоният ва сайёра учун, фаровонлик, ҳамкорлик ва тинчлик учун ўзаро боғлиқ ва ажралмас бўлган устивор масалалар мажмуасини ташкил этади.

Ушбу глобал мақсадларга эришмоқ учун биз барча жойларда жамоатчилик гуруҳларини ишга солишимиз керак. Ва бу ўринда спорт муҳим аҳамиятга эга. Спорт саломатликни мустаҳкамлаш ва фаровонликни оширишга таъсир қилади. У сабр-тоқатни мустаҳкамлайди, ўзаро муносабатларни яхшилайди ва тинчликка ҳизмат қилади. Спорт аёллар, қизлар ва ногиронларга хуқуқ ҳамда имкониятлар эшигини очади. У умумтаълим мактабларидаги таълим сифатининг энг муҳим ва ажралмас элементидир. У танимизга эркинлик бахш этади, илҳомлантиради ва бирлаштиради.

Учинчи маротаба нишонланаётган тинчлик ва тараққиёт йўлидаги Халқаро спорт кунида мен хукумат, ташкилот, ишбилармон доира вакилларини ва жамиятнинг барча аъзоларини спортнинг кучи ҳамда унинг замирида ётган қадриятларни барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш йўлида сафарбар этишга чақираман. Баҳамжиҳат фаолият олиб борсак, ва албатта спорт ўйинлари орқали ҳам биз ўзимиз истаган келажакни барпо эта оламиз.