Oylik arxiv: May 2016

Истамбулда Инсонпарварлик саммити ўз ниҳоясига етди

The first World Humanitarian Summit2016 йилнинг 24 май куни Истамбул тарихида илк маротаба бўлиб ўтган Бутунжаҳон инсонпарварлик саммити ўз ишини якунлади. Унинг иштирокчилари инсоният манфаатларини кўзлаган Кун тартиби ва инсонпарварлик фаолияти соҳасидаги бешта асосий йўналишларни қўллаб-қувватладилар.  Инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш тизимини тубдан қайта қуришга йўналтирилган “Глобал келишув”ни маъқуллаб, улар 1500 га яқин мажбурият ва ташаббусларни қабул қилдилар.

“Инқироздан азият чеккан давлатлар, шахслар, шунингдек,  нодавлат ташкилотлар, хусусий сектор вакиллари, БМТ тизими муассасалари ва бошқа ҳамкорлар жам бўлиб инсон манфаатларига йўналтирилган Кун тартиби ва бешта асосий йўналишни қўллаб-қувватладилар,” – деди Бош котиб.

Ушбу Кун тартибининг бажарилиши, 2030 йилга қадар белгиланган Барқарор ривожланиш мақсадларида қайд этилганидай, барча учун фаровон ва муносиб ҳаётни таъминлашда ўта муҳим, дея таъкидлади Бош котиб.

Инсонпарварлик фаолияти бўйича БМТ ҳамкорлари гуманитар инқирозларнинг олдини олишга ва барқарорлигини таъминлашга имкон қадар кўпроқ маблағ йўналтиришга ваъда бердилар, дея эътироф этди Пан Ги Мун.

Маҳаллий ва миллий даражада инсонпарварлик фаолиятининг салоҳиятини мустаҳкамлашга  имкон берадиган “Глобал келишув”га инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш бўйича муассасалар ва донорлар ҳам содиқ эканликларини маълум қилдилар.

“Мен сизларни икки кун ичида кўпгина инновацион лойиҳаларнинг ишга тушганлиги билан табриклайман,”- деди Пан Ги Мун саммит иштирокчиларига юзланиб.

У, делегатлар инсонпарварлик фаолиятининг барча жиҳатларида ногиронларнинг алоҳида эҳтиёжларини инобатга олишга чақирувчи хартияни маъқуллаганликларини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Саммитда шунингдек, инқироз шароитидаги болалар учун “Таълим кутиб турмайди” деб номланган Жамғармани ташкил этиш ҳақидаги қарор қабул қилинди. Саммит иши давомидаёқ ушбу Жамғармага 100 миллон АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилиши маълум қилинди.

БМТ раҳбари матбуот анжуманида иштирок этар экан, Истамбулда эришилган натижалар билан фаҳрланишини айтиб ўтди.

Бугун инсоният бир-бирига ғамҳўрлик қилиш учун билим, кўникма ва зарур бойликларга эга, аммо, амалий ҳаракатлар ҳануз етишмайди, дея таъкидлади у.

Пан Ги Мун журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, айрим давлат раҳбарлари Истамбулда бўлиб ўтган саммит ишида иштирок эта олмаганликларидан норози эканлигини, “катта еттилик”дан фақатгина Германия канцлери Ангела Меркель кела олганлигини айтиб ўтди. Шунингдек, Ҳавфсизлик Кенгаши бешлиги раҳбарларининг саммитда қатнашмаганлиги анжуман фаолиятига таъсир этмаганлигини ҳам қўшиб қўйди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, саммитда 6 мингга яқин иштирокчи, 120га яқин давлатларнинг раҳбарлари қатнашдилар.

Бугунги кунда турли тўқнашувлар ва табиий офатлардан азият чеккан 130 миллиондан зиёд одам инсонпарварлик ёрдамига муҳтож.

 

Талабнинг юқорилиги ноёб ҳайвон ва ўсимликлар тури билан ноқонуний савдо қилишни рағбатлантирмоқда

UN urges action to tackle wildlife crimeВенада бўлиб ўтаётган жиноятларнинг олдини олиш ва адлия Комиссиясининг 25-сессияси эътиборига ёввойи табиатга нисбатан жиноят борасидаги биринчи ҳисобот ҳавола қилинди. Ҳайвон ва ўсимликларнинг ноёб турлари билан савдо қилишда уюшган жиноятчилар тармоғи ва нодавлат қуролли гуруҳлар шуғулланмоқдалар ва улар нафақат сайёранинг биологик ҳилма ҳиллигига зиён етказибгина қолмай, қуролли тўқнашувларни ҳам молиявий қўллаб-қувватлаб келмоқдалар, дея маълум қилади ҳисобот муаллифлари.

БМТ экспертлари, ёввойи табиат предметлари билан ноқонуний савдо қилиш талабнинг юқори эканлиги сабабли авж олаётганидан ва кўп ҳолларда айрим давлатларда мажуд коррупция ҳолати ва бошқарувнинг сустлиги натижасида содир бўлаётганлигидан ҳавотирдалар.

БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси раҳбари Юрий Федотов, ёввойи табиатга нисбатан бу каби муносабат трансмиллий жиноятлар тоифасига киришини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, браконьер ва контрабандистлар тазйиқидан кўпроқ йўлбарслар, африка филлари ва каркидонлар азият чекмоқдалар, аммо, жиноятчилар кам маълум бўлган бошқа ўсимлик ва ҳайвонлар турини овлаб, зиён етказиб ҳам фойда кўрмоқдалар, деди Юрий Федотов.

Тезкор-текширув ҳаракатлари натижасида 164 мингта ёввойи табиат предметлари билан ноқонуний савдо-сотиққа алоқадор ашёлар олиб қўйилди. Уларнинг ичида 120 мамлакатга тегишли 7 мингга яқин турли ўсимлик ва ҳайвонлар тури бор, дея маълум қилинади ҳисоботда.

 

БМТнинг Инсонпарварлик Саммитида имкониятлари чекланган инсонлар учун янги хартия тасдиқланди

SG with people with disabilities on World Humanitarian Summit24 май 2016 йил. – Истамбулда бўлиб ўтган  БМТ Бутунжаҳон инсонпарварлик саммитида фавқулодда ҳолатлар қурбони бўлган, имкониятлари чекланган инсонларнинг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган янги хартия маъқулланди.

Инсонпарварлик саммити доирасида бўлиб ўтган маҳсус сессияда “Инсонпарварлик инқирозлари алоҳида эътиборга муҳтож инсонларнинг ҳаётига катта таъсир кўрсатади”, деди имкониятлари чекланган инсонлар ҳуқуқлари бўйича БМТ маърузачиси Каталина Девандас-Агилар БМТ ахборот маркази вакилига берган маълумотида.

Имкониятлари чекланган инсонларни инсонпарварлик фаолиятига жалб қилиш тўғрисидаги хартия мамлакатларни, шунингдек, нодавлат ташкилотлар раҳбарлари ва молия тизимларини келажакдаги фаолиятларини бешта асосий принцип бўйича ногиронларни қамраб олишга йўналтиришга чақиради:

  • таҳқирлашларга йўл қўймаслик ва турли имкониятлари чекланган одамларни тан олиш;
  • имкониятлари чекланган инсонларни инсонпарварлик фаолиятини ривожлантиришга жалб қилиш;
  • барча имкониятлари чекланган одамларнинг ҳизматлар ва инсонпарварлик ёрдамларидан фойдаланишларида тенгликни таъминлаш;
  • инклюзив глобал сиёсатни амалга ошириш;
  • имкониятлари чекланган одамларнинг интеграциялашувини яхшилаш мақсадида гуманитар ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик ва мувофиқлашувни йўлга қўйиш.

“Маҳсус сессияда иштирок этиш мен учун ўта муҳим эди, чунки, ушбу тадбирда оддий фуқаро сифатидаги вазифаларим, шунингдек, 2030 йилга қадар Барқарор ривожланиш дастурининг маслаҳатчиси сифатида биз амалга ошираётган барча ишларнинг эпицентрига мана шу инсонларни яқинлаштириш борасидаги маъсулиятим яна бир карра ёдга тушди”, деди БМТнинг Маҳсус маслаҳатчиси Давид Набарро. Жаноб Набарро, ушбу хартиянинг маъқулланиши инсонпарварлик фаолиятига имконияти чекланган инсонларни тобора кўпроқ жалаб этишга “реал содиқликни” кўрсатиб турибти, дея таъкидлади.

БМТ Ахборот маркази вакили билан таржимон ёрдамида бўлиб ўтган суҳбат чоғида, Халқаро ногиронлар альянсининг навбатдаги раиси бўлиши кутилаётган Колин Аллен, янги хартия ногиронларнинг жуда кўп категорияларида, масалан, кўриш ва эшитиш қобилиятлари чекланганлар ҳаётида мавжуд муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради, дея таъкидлади.

 

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти барқарор ривожланишда саломатликнинг аҳамиятини таъкидлаб ўтди

Director-General of the WHO Margaret Chan addresses the 69th World Health Assembly in Geneva23 май 2016 йил – Саломатлик масаласи барқарор ривожланиш дастурида асосий ва марказий аҳамиятга эга, чунки, ривожланишга йўналтирилган фаолиятнинг  мақсади инсонлар учун соғлом ҳаёт тарзини қўллаб-қувватлашдан иборатдир, деди Бутунжаҳон саломатлик ассамблеясининг 69- сессиясида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Маргарет Чен. Шунингдек, Чен хоним, соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш мақсадида микробларга қарши резистентлик, глобал наркотиклар муаммоси ва юқумли бўлмаган касалликларнинг юқори кўрсаткичи билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда давлатларни якдиллик билан ҳаракат қилишга чақирди.

“Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўзининг кўп сонли ҳамкорлари билан биргаликда бир неча миллион инсонларнинг ҳаётларини сақлаб қолишга тайёр. Келажак учун улкан аҳамиятга эга дастур бўйича фаолият юритар эканмиз, доимо мана шу мақсадни ёдда сақлашингизни илтимос қиламан,” деди ЖССТ раҳбари.

Соғлиқни сақлаш ташкилотлари юқумли касалликларнинг олдини олиш, инсонларнинг турмуш тарзини ўзгартириш ва у ёки бу масалаларнинг амалга ошиши учун маблағ топиш мақсадида тиришқоқлик билан меҳнат қилмоқдалар, аммо, дунё вақти-вақти билан “бир қадам ортга назар солиб, муваффақиятларни ҳам кўра билмоғи керак”, деди доктор Чен.

Муваффақиятлар ҳақида сўз кетар экан, ЖССТ раҳбари бир неча рақамларни келтириб ўтди. Жумладан, ҳар кун учрайдиган болалар ўлимининг сони дунё миқёсида 19 000 га, оналар ўлими 44% га камайди, 85% сил касаллигига чалинганлар муваффақиятли даволанмоқда. Африкада безгак касаллигидан вафот этиш ҳолати 60%га камайди, даволаш кўламининг тезкорлик билан такомиллашиши натижасида ОИВ/ОИТС билан ҳасталанган 15 миллион одам антиретровирус муолажаларини олмоқда. Бу 2000 йилга нисбатан 690 000 га кўп, дегани, дея таъкидлади ЖССТ раҳбари.

Саломатликка ҳавф солаётган глобал муаммолар

Саломатликка ҳавф солаётган бир неча глобал таҳдидлар ҳақида гапирар экан, ЖССТ раҳбари, ҳавонинг ифлосланиши трансчегаравий ҳавфлар сирасига киришини ва у атмосферага таъсир қилиб, иқлим ўзгаришига олиб келишини, шунингдек, дори-дармонларга бардошли патогенлар, тобора кўпайиб бораётган “супервируслар” одамлар, ҳайвонлар ва озиқ-овқат орқали давлат чегараларини кесиб ўтаётганлигини куюнчаклик билан қайд этиб ўтди. Боз устига, бир неча мамлакатларда тарқоқ холда мураккаб жараёнларда ишлаб чиқарилаётган фармацевтик воситаларнинг сифатини таъминлаш бир қадар мураккаб бўлган бир шароитда, айниқса, болалар ўртасида носоғлом озиқ-овқатлар, ичимликларнинг тарғиб қилиниши кенг ёйилмоқда, деди Чен хоним.

Ундан ташқари, айрим таомларда дунёнинг бир неча мамлакатларидан келтирилган ингредиентларнинг мавжудлиги ва уларда яширин экзотик патогеннларнинг бўлиши мумкинлиги озиқ-овқатлар сифатини мир маромда тутиб туришда қийинчилик туғдирмоқда, деди доктор Чен вазиятни таҳлил қилар экан. Мисол учун, учта кичик мамлакатларда Эбола ўчоғининг пайдо бўлиши бутун дунёни фалажлик ҳолатига келтирди, оммавий қўрқувнинг сабабчиси бўлди ва бу давлатлар ўртасидаги ҳаракатнинг чегараланишига олиб келди. Зика вируси эса бир вақтлар Африка ёки Осиёда мавжуд бўлган касалликнинг бошқа минтақада янгитдан уйғониши ва глобал миқёсдаги фавқулодда ҳолатга айланиши мумкинлигини кўрсатди.

Дунёдаги инсонларнинг саломатлиги тобора учта “суст кечувчи касалликлар” билан характерланмоқда

ЖССТ Бош директори, барқарор ривожланиш асри кириб келган бир пайтда дунё ҳамжамияти учта “суст кечувчи” офатлар: иқлим ўзгариши, вируслар резистентлигининг ортиши ва бутун дунёда инсон ўлимига олиб келувчи юқумли бўлмаган сурункали касалликларнинг кўпайиши билан тўқнаш келиб турибти, дея қайд этди.

2030 йилга қадар барқарор ривожланиш дастури бу ва бошқа бир қатор касалликларни бартараф этиш мақсадини ҳам ўз ичига олади, деди Чен.

БМТ тўқнашувларнинг олдини олиш борасида ислоҳотлар ўтказишга тайёр

High Level Thematic Debate on Peace and Security2016 йил 10 май куни БМТ Бош Ассамблеяси доирасида тинчлик ва ҳавфсизлик масалаларига доир юқори даражадаги мажлис бўлиб ўтди. БМТ Бош котибининг биринчи ўринбосари Ян Элиассон сўнгги ўн йил мобайнида дунёда фуқаролар ўртасидаги тўқнашувлар уч баробарга ошганлигини ва бугунги кунда инсонпарварлик ёрдамига муҳтож одамлар сони 125 миллионга етганини таъкидлаб ўтди. Бу каби ҳолатлар тобора мураккаб тус олмоқда ва тўқнашувларни ҳал қилиш ҳам қийинлашиб бормоқда. Замонавий урушларнинг характери ўзгарганлигини инобатга оладиган бўлсак, БМТ ўзининг тинчликпарварлик соҳасидаги фаолиятида жиддий ўзгаришлар қилмоғи лозим, деди Ян Элиассон.

Иш жараёнида бир неча масалалар қатори, БМТ ҳавфсизликка бўлаётган янги таҳдидларга қандай муносабат билдира олади, деган саволга ҳам жавоб топмоқ  лозим. Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатяптики, тўқнашувлар ва инқирозларни олдини олиш БМТ фаолиятининг диққат марказида бўлмоғи лозим, деди Ян Элиассон. Шунингдек, БМТ Бош котибининг биринчи ўринбосари, бундай ҳолатларнинг дастлабки босқичидаёқ инсон ҳуқуқларининг қўпол бузилишини бартараф этишга қаратилган “Инсон ҳуқуқлари ҳаммасидан устун” деб номланган янги ташаббусни ҳам эслатиб ўтди.

Шу муносабат билан БМТ раҳбари топшириғига кўра, БМТнинг тинчликпарварлик ва сиёсий фаолиятини тадқиқ этиб борувчи гуруҳ томонидан  бир қатор таклифларни қамраб олган доклад тайёрланди. Улар БМТнинг тўқнашувларни баратараф этишдаги салоҳиятини мустаҳкамлаш, “мовий каскалар” тезкорлигини янада такомиллаштириш, мандатни аниқлаш стратегиялари, фуқароларни ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятни кучайтиришга доир тавсиялардир. Ян Элиассон маълум қилганидай, БМТ котибияти ушбу тавсияларнинг деярли 90 фоизини амалиётга жорий этишга киришди.

“Навруз садолари” фестивалининг ғолиблари аниқланди

International Festival ‘Navruz Sadolari’Жорий йилнинг 2-4 май кунлари Ўзбекистон Давлат консерваториясида “Навруз садолари” кўповоз ансамбллари ва халқ чолғулари оркестрларининг II- халқаро фестивали бўлиб ўтди. Уч кун давом этган тадбирда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондан 51 та мусиқа жамоалари иштирок этишди. Жаъми 700 нафар ёш иқтидор эгалари консерватория саҳнасида ўз маҳоратларини намойиш қилдилар.

F. AbdurakhimovaФестивалнинг очилиш маросимидан аввал бўлиб ўтган матбуот-анжуманида ғоя муаллифи ва ушбу тадбир мувофиқлаштирувчиси Феруза Абдураҳимова “Навруз садолари” фестивалининг мақсад ва вазифалари ҳақида батафсил маълумот берди. Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади ёш иқтидорларнинг ижро маҳоратини ошириш, жумладан, ўрта ва олий мусиқа ва санъат таълим даргоҳларидаги талаба –ю, ўқувчиларнинг кўповозли халқ чолғуларида ижро этиш техникасини янада ривожлантириш, репертуарни кенгайтириш, халқ чолғулари жамоаларининг ижодий фаолиятини жонлантириш ҳамда халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва репертуар алмашинувини йўлга қўйишдир.

International Festival ‘Navruz Sadolari’Ўтган йили ушбу тадбирда 4 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар иштирок этган эди. Бу йил уларнинг ёши 15 дан 20гача, деб белгиланди. Бундай ёндошув барча ёшдаги болаларни қамраб олиш имконини беради,   дея таъкидлади Ф. Абдураҳимова. Шундай қилиб, хаваскор жамоалар, болалар ансамбллари, мусиқа ва санъат коллежи ва лицейларининг халқ чолғулари оркестри ҳамда қўшни давлатлардаги олий мусиқа ўқув юртларидан келган халқ чолғулари оркестри бу йилги кўрик танлов иштирокчилари бўлишди.

International Festival ‘Navruz Sadolari’Фестиваль доирасида турли концерт дастурлари, дирижёрлик ва яккахон чолғучилик бўйича маҳорат дарслари, шунингдек, ўрта мусиқий таълим масалаларига бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

International Festival ‘Navruz Sadolari’Тадбир сўнгида эса ғолибларни тақдирлаш маросими ва иштирокчиларнинг тантанали Гала-концерти ўтказилди. Биринчи, иккинчи, учинчи даражали дипломлар билан 18 та жамоа тақдирланди (ҳар бир категорияда 6тадан). Ҳудди ўтган йилгидай, биронта ҳам жамоа ташкилотчилар эътиборидан четда қолмади. Уларнинг ҳар бирига сертификатлар ва рағбатлантирувчи совғалар тақдим этилди.

 

БМТ XI – “Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танлов иштирокчиларини маҳсус совғалар билан тақдирлади

Oltin Qalam (Golden Pen), an ultimate accolade for excellence in journalism in UzbekistanМана ўн йилдирки, 3 май, Жаҳон матбуоти эркинлиги куни Тошкентда “Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Бу йил, 11-маротаба бўлиб ўтган тадбирда анъанага кўра БМТ нинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси томонидан фаол журналистларга рағбатлантирувчи мукофотлар топширилди.

Oltin Qalam (Golden Pen) 2016Танлов ташкил этилгандан буён 222 нафар журналист ғолиб бўлди, 70га яқин ижодкорлар халқаро ҳамкорлар мукофотига сазовор бўлдилар. Бу йилги танловда эса 510 нафар журналистлар 8500дан ортиқ ижодий маҳсулотлари билан иштирок этишди, дейди Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раисининг ўринбосари ва “Олтин қалам” танлови ташкилий қўмитаси раиси Ўктам Мирзаёр.

The UNESCO prize on Oltin qalamМукофотлаш маросими БМТнинг маҳсус совғаларини тақдим этиш билан бошланди. ЮНЕСКОнинг  “Орол денгизи ҳудудининг барқарор ривожланишида аёлларнинг ўрни” мавзуидаги энг яхши ижодий иш учун маҳсус мукофоти ва ушбу мавзудаги халқаро анжуманга таклифнома  журналист Роза Ҳамидовага насиб этди. Совғаларни ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси раҳбари Криста Пиккат топширди. БМТ ахборот бўлими эса “Ёшлар масалаларини онлайн тарзда ёритиш”  бўйича энг яхши ижодий иш учун журналист Мастура Ҳамроевани тақдирлади.

UNIC-Oltinqalam-20162016 йилги “Олтин қалам” бош мукофотига  “Тошкент” телерадиоканалининг ижодий жамоаси лойиқ топилди. Интернет журналистика, телевидение, радио ва босма нашрлар йўналиши бўйича 12 нафар иқтидорли журналистлар (ҳар бир йўналиш бўйича учтадан) асосий мукофотларга ҳамда халқаро ва жамоат ташкилотларининг маҳсус совғаларига сазовор бўлишди.

ЖИДУда БМТ Моделининг ўнинчи анжумани бўлиб ўтди

MUN at UWED 2016

2016 йилнинг 3-4 май кунлари Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида БМТнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси кўмагида БМТ Моделининг ўнинчи анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистондаги 23 та олий ўқув юртларидан 170 нафар талаба иштирок этишди.

Анжуманнинг очилиш маросимида ЖИДУ ректори Абдумалик Жуманов ва БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Стефан Приснер талабаларга табрик сўзи билан мурожаат қилишди. Йилдан йилга ўзбек ёшлари орасида БМТнинг ролларга бўлиб ўтказиладиган Моделига бўлган қизиқиш ортиб бормоқда, дея эътироф этди жаноб Приснер.  Ушбу даргоҳда бўлажак дипломатлар таҳсил олар экан, улар бевосита ўзаро мулоқотлар олиб бориш малакасига эга бўлишлари керак, шу сабабли ҳам ушбу анжуманнинг ЖИДУда ўтказилиши ғоятда муҳимдир, дея таъкидлаб ўтди. Жаноб Приснер, шунингдек, БМТнинг ҳар бир Модели БМТнинг бугунги кундаги энг муҳим учта ғоясини, яъни – инсон ҳуқуқларига риоя қилиш, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш кабиларни қамраб олмоғи лозимлигига алоҳида урғу берди.

Ўтган йили БМТ Моделига Тошкент, Ургенч, Андижон, Гулистон ва Навоидан 13 та олий ўқув юртлари таклиф этилган бўлса, бу йил ЖИДУ ўз рекордини ўрнатди. Яъни, Андижон, Наманган, Фарғона, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Навои, Самарқанд ва Ургaнч каби шаҳарларни ҳам қамраб олиб, жаъми 23 та олий ўқув юртидан вакиллар таклиф этишди.

Анжуман иштирокчилари тўртта қўмиталарга бўлинган ҳолда иш олиб боришди. Биринчи қўмита Бош ассамблея бўлиб, халқаро ҳавфсизликни таъминлашда фан ва техника соҳасида ҳудудий ва халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқди. Иккинчи қўмитанинг мавзуси эса барқарор тинчликни таъминлашда кучларни бирлаштириш бўлди. Иқтисодий ва ижтимоий кенгашнинг мажлисини симуляция  қилган талабалар тўқнашувлардан кейинги даврда тинчликни ўрнатиш масаласини муҳокама қилдилар.  Ва ниҳоят, сўнгги қўмита – БМТ Xавфсизлик кенгаши ролини ўйнаб, улар космик кенгликдан тинчлик мақсадида фойдаланишни таъминлаш борасида фикр-мулоҳаза алмашдилар.

Анжуманнинг иккинчи кунида талабалар рақс ва вокал чиқишлар ўрин олган кичик концерт дастурини намойиш қилдилар. Тадбир якунида эса муҳим оламшумул муаммоларни муҳокама қилиш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича қимматли кўникма олган ёшларга БМТ Модели бўйича анжуман иштирокчиси сертификати тақдим этилди. Ўз фикрлари билан фаол қатнашган талабаларни эса БМТнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси ва ЖИДУдаги БМТ Модели клуби “Энг яхши делегат”, “Энг яхши делегация”, “Энг яхши маъруза” ва “Энг яхши либос” номинациялари бўйича эсдалик совғалари билан тақдирладилар.

Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро джаз-фестиваль ўз якунига етди

INTERNATIONAL JAZZ FESTIVAL IN UZBEKISTAN 2016

Халқаро джаз кунининг беш йиллиги – 30 апрелда Ўзбекистон иккинчи Халқаро джаз фестивалининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

2012 йилдан буён джаз иҳлосмандлари ушбу санани тинчликка чорлов, маданиятлар диалоги ва ўзаро ҳамфикрлилик  куни сифатида нишонлайдилар. “Замирида қуллик муносабатлари ётган ушбу мусиқа таҳқирлашнинг турли куринишларига қарши янграётган чорлов кабидир. У барча маданиятлар учун чуқур маънога эга эрк тилида сўзлайди”, – дея таъкидлади ЮНЕСКОнинг Бош директори Ирина Бокова.

Фестиваль ЮНЕСКО Ваколатхонаси ва Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари Вазирлиги шафелигида 7 апрелдан 30 апрелга қадар Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтди. Ўзбекистон Давлат консерваторияси, Ботир Зокиров номидаги Ўзбекистон Давлат джаз оркестри ҳамда “Илҳом” театрининг Джаз-клуби томонидан ташкил этилган фестивалда Индонезия, Туркия, АҚШ, Швейцария, Франция, Чехия ва Латвиядан джаз-жамоалари иштирок этишди.

Тадбир доирасида В. Успенский номидаги Республика махсус мусиқий академик лицейи, Тошкент эстрада-цирк коллежи, Самарқанд санъат коллежи ҳамда Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада хорижий ва маҳаллий мусиқачилар билан учрашувлар,  маҳорат дарслари бўлиб ўтди. Ўзбекистон Давлат консерваторияси ва “Туркистон” санъат саройида концерт дастурлари намойиш этилди.

30 апрель, Халқаро джаз кунида эса фестивалнинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Унда ЮНЕСКО Ваколатхонасининг Ўзбекистондаги  раҳбари Криста Пиккат ва Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Аҳмедов табрик сўзи билан иштирок этдилар. Джаз иҳлосмандларини Мансур Тошматов бошчилигидаги Б. Зокиров номидаги джаз оркестри, “Jazzirama” гуруҳи, “Noisy Minority” швейцар триоси ва Ўзбекистон Давлат консерваториясининг талабалардан иборат джаз гуруҳи ўз чиқишлари билан мамнун этди.