Oylik arxiv: Iyun 2016

БМТ Бош котибининг Халқаро тинчлик куни (13 июнь) сари 100 кунлик муносабати билан мурожаати

SG's Message for the 100-day countdown to the International Day of PeaceҲар йили Халқаро тинчлик куни БМТ дунё халқларига мурожаат қилиб, барча инсонларнинг ягона оила вакили эканликларини, ўзаро тўқнашувлардан ҳоли келажакни қуриш йўлида бирлашишлари лозимлигини ёдга солади. Ташкилот бутун дунёда барчани отишмаларни тўхтатиш кунини эълон қилишга ва зўравонликдан воз кечишга ҳамда шу кун мобайнида барча ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақиради.

“Барқарор ривожланиш соҳасидаги мақсадлар: тинчликни барпо қилишда тизимли элементлар”- жорий йилнинг мавзуси шундай номлангалиги ҳам қашшоқликка барҳам бериш, сайёрани сақлаш ва умумфаровонликни таъминлаш бутун дунёда уйғунликка эришишнинг бош омили эканлигини кўрсатиб турибти. Агар биз ҳаммамиз баҳамжиҳатликда ҳаракат қилсак, 21 сентябр куни 24 соат мобайнида тинчликни таъминласак, тинчликни ўрнатишга муваффақ бўламиз.

Барқарор ривожланиш соҳасидаги 17та мақсад 193 та БМТга аъзо давлатлар томонидан 2015 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган тарихий саммитда бир овоздан қабул қилинган. Улар универсал бўлиб, барча давлатлар учун жорий этилган. Уларнинг амалга оширилиши бевосита тинчликни ўрнатишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Барқарор ривожланиш мақсадларининг 16 чиси тинчлик, адлия ва самарали бошқарув масалаларига бағишланган бўлсада, тинчлик мавзуси ҳамма 17та мақсадда устивор аҳамиятга эга.

Агар одамлар ўз оиласини таъминлай олишига ишонса, соғлом турмуш тарзини олиб бориш учун ресурслардан фойдалана олса, жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида ўзини ҳис қилса, уларнинг тўқнашувлардаги иштироки камаяди.

Айнан шунинг учун ҳам кейинги 100 кун мобайнида биз тараққиёт ва тинчлик ўзаро боғлиқ ва бир бирини қўллаб-қувватловчи омиллар эканлигини тан олишимиз лозим. Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш учун барчамиз баҳамжиҳатликда фаолият олиб боришимиз керак. Жаҳондаги етакчилар бизга аниқ режани тақдим қилдилар ва биз уларга амал қилган ҳолда тинчлик ва фаровонликка асосланган келажакни қура оламиз.

Тошкентда йога байрами бўлиб ўтди

18 июнь куни Тошкентдаги  Лал Баҳодир Шастри номидаги ҳинд маданий марказида Халқаро йога кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ҳиндистон элчихонаси ва БМТ ваколатхонаси кўмагида  ўтказилган маросимда 80га яқин иштирокчилар қатнашдилар. Таъкидлаш лозимки, йога машқларининг руҳият ва саломатликка фойдасини тарғиб этувчи бу байрам 2015 йилнинг 21 июнида илк маротаба нишонланиб, анъанавийлик тусини олди ва бутун дунёда нишонлана бошланди.

Day of yoga Day of yoga at Tashkent 2016

Йога кунига бағишланган тадбир Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Винод Кумар ҳамда БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили вазифасини вақтинчалик бажараётган Миеко Ябуталарнинг табрик сўзлари билан бошланди. Меҳмон сифатида таклиф этилган Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган артист Лола Элтоева ҳам йиғилганларга бу байрам муносабати билан ўз фикр-мулоҳазаларини изҳор этди. Сўзга чиққанлар йоганинг инсон саломатлигида ва руҳий мувозанатида тутган ўрни ҳамда фойдасини қайд этар эканлар, соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи бу каби тадбирларни мунтазам равишда ўтказиб туриш кераклигини таъкидладилар. Қолаверса, бу БМТнинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳамдир.

Международный день йоги в Ташкенте 2016 Yoga day. Tashkent 2016

Йога машқлари бутун дунёда қадрланади. Ундаги ҳар бир ҳаракат ўзига ҳос маъно-мазмунга эга ва байрам муносабати билан ўтказилган машқларда айнан мана шу қадимий фалсафанинг руҳияти акс этгандай бўлди. Тадбир сўнгида эса йогадан сўнг истеъмол қилинадиган маҳсус фойдали таомлар билан барча иштирокчиларни меҳмон қилдилар.