Жаҳон аҳолишунослик куни Бобур номидаги Тошкент боғида нишонланди

_UNI5836Тошкент, 2016 йил 12 июль – Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) томонидан ўсмир қизлар келажагига инвестиция киритиш бўйича глобал ва миллий саъй-ҳаракатлар шарафига Жаҳон аҳолишунослик куни нишонланди.

Жаҳон аҳолишунослик кунининг бу йилги мавзуси “Ўсмир қизлар учун инвестициялар” деб аталади. Унинг мақсади эса ёшлар, хусусан ўсмир қизлар саломатлигини асраш ва таълим олиши учун инвестиция киритиш, шунингдек уларга ўз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш учун имкониятлар бериш зарурлигини таъкидлашдан иборат.

World Population Day Celebrated in Bobir Park, TashkentЮНФПАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Хотин-қизлар қўмитаси ва Тошкент шаҳри ҳамда Яккасарой тумани ҳокимликлари билан ҳамкорликда пойтахтимизда жойлашган Бобур номидаги истироҳат боғида Жаҳон аҳолишунослик куни муносабати билан байрамона тадбир уюштирдилар. Хотин-қизлар ўртасида марафон, асфальтга бўр билан чизилган болалар расмлари танлови, шашка турнири ва ижодий ансамбллар чиқишлари тадбир дастуридан жой олган. Мусобақалар ғолиблари ва иштирокчилари ташкилотчиларнинг унутилмас совғаларига сазовор бўлдилар.

World Population Day Celebrated in Bobir Park, TashkentЮНФПАнинг Ўзбекистондаги вакили Миеко Ябута хоним бу йилги Жаҳон аҳолишунослик куни мавзусининг муҳимлигини таъкидлаб шундай деди: «Бугунги байрам мавзуси миллий устуворликларга ҳамоҳанг эканлиги ўз-ўзидан маълум. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти оналар ва болалар, шу жумладан ўсмир қизлар саломатлигини асрашга катта эътибор бермоқда. ҳукумат ҳар бир ўсмир қиз катта ҳаётга хавфсиз ва муваффақиятли қадам ташлаш ва ўз келажагини қуриш учун барча имкониятлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши учун фаол саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Биз ЮНФПА, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аҳолишунослик жамғармаси вакиллари бундай ҳуқуқларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилишга содиқмиз ҳамда ўсмир қизларга ўз тақдирини ўзлари ҳал қилиш имкониятини бериш учун уларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган миллий саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз. ЮНФПА ўсмир қизлар салоҳиятининг тўлиқ рўёбга чиқарилишини таъминлаш учун Ўзбекистон халқи ҳамда ҳукумати билан қўлни қўлга бериб ишлашни давом эттирамиз».

World Population Day Celebrated in Bobir Park, TashkentЖаҳон аҳолишунослик кунини нишонлаш 1987 йил 11 июлдан бошлаб анъанага айланган. Ўшанда халқаро ҳамжамият биринчи марта Ер сайёрасининг 5 миллиардинчи чақалоғи туғилишини нишонлаган эди. Шу даврдан бошлаб Аҳолишунослик кунини 11 июлда нишонлашга қарор қилинди. Ушбу воқеа тараққиёт дастурлари ва режалари нуқтаи назаридан аҳолишуносликка доир муҳим ва долзарб масалаларга, мамлакатлар ҳамда инсонлар ўртасида умумий саъй-ҳаракатлар зарурлигига жамоатчилик эътиборини жалб қилишга хизмат қилади.