Шаҳрисабзнинг тарихий маркази Хавф остидаги Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди

Historic Centre of Shakhrisyabz added to List of World Heritage in DangerИстанбулда 10 июлдан эътиборан йиғилиши бўлиб ўтаётган БМТнинг Бутунжаҳон мероси қўмитаси, Шаҳрисабз шаҳрининг қадимий қисмида туризм инфратизимининг ривожланиб бораётганлиги сабаб, шаҳарни Хавф остидаги Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритди. 

Қўмита, шаҳарнинг марказида жойлашган ўрта асрларга тааллуқли объектларга жиддий зиён етганлигидан, янги, замонавий иншоотлар, жумладан, меҳмонхоналар ва турли биноларнинг қурилиши шаҳарнинг тарихий қиёфасига қайтариб бўлмас даражада таъсир этганлигидан ўз хавотирини билдирди. Етказилган зиённинг кўламини баҳолаш ва зарур чораларни қўллаш учун  Қўмита ЮНЕСКО ҳамда Халқаро ёдгорликлар ва тарихий жойларни қўриқлаш кенгаши (ИКОМОС) дан Шаҳрисабзга ўзаро ҳамкорликда миссия уюштиришни сўрамоқда.

Ўзбекистоннинг жанубий қисмида, Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган Шаҳрисабзнинг тарихий марказига 2 минг йил аввал асос солинган. У 14-15 асрларда Кешнинг сиёсий ва маданий маркази бўлган. Шаҳрисабзда шаҳарнинг бир неча минг йиллик ривожланиш тарихидан, жумладан, 15-16 –асрлардаги Амир Темур ва темурийлар давридаги тараққиёт ҳамда тамаддундан сўзловчи ноёб осори-атиқалар, қадимий мавзелар жойлашган.

Шаҳар 2000 йилда Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. 

Ҳавф остидаги Бутунжаҳон мероси рўйхати, у ёки бу белгиларга кўра Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектларнинг айнан шу белгиларига зиён етганда, жаҳон ҳамжамиятини улардан огоҳ этмоқлиги, шу билан бирга, уларнинг диққат-эътибори ва кучини бу каби тарихий- маданий мероснинг муҳофазасига йўналтирмоғи лозим.

Туркия ташқи ишлар вазирлигининг маданият ва туризм бўйича бош директори ва Элчи, жаноб Лали Улькер раислигидан бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 40-сессияси 20 июлга қадар давом этади.