Oylik arxiv: Iyul 2016

БМТ раҳбари Барқарор ривожланиш мақсадлари дастурида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши бўйича биринчи ҳисоботни тақдим этди

Launching the first-ever Sustainable Development Goals report on the new global development agenda adopted last year, Secretary-General Ban Ki-moon today said that the 15-year undertaking is “off to a good start” but will require all parts of the UN family and its partners to work together. “We have embarked on a monumental and historic journey,” the Secretary-General told the UN High-level Political Forum on Sustainable Development (HLPF), which opened on 11 July and ends on 20 July, at the UN Headquarters in New York. “We must all learn, in national governments, in local authorities, in business and civil society, and also at the United Nations, to think differently,” he said, also underscoring the need to break down silos, not only between the economic, social and environmental aspects of development, but also between government institutions, between different levels of government and between the public and private sectors. The Forum is the UN’s central platform for the follow-up and review of the 2030 Agenda for Sustainable Development and the Sustainable Development Goals (SDGs), adopted last September by 193 Member States. With his speech, Mr. Ban launched the first SDG report, which will serve as a benchmark for the 15-year implementation period of the 2030 Agenda. “It provides an accurate evaluation of where the world stands on the 17 Goals, using data currently available to highlight the most significant gaps and challenges,” he said. “We are off to a good start,” he added, calling on the international community to “pledge never to rest until we have achieved a world of peace, dignity and opportunity for all.” “Ensuring progress in achieving the SDGs will be greatly enhanced by making sure that lessons are shared and best practices are replicated,” he explained, calling on Member States to intensify efforts at follow-up and review through a participatory process, with the full engagement of the business sector and civil societyБМТ Бош котиби Пан Ги Мун ўтган йили қабул қилинган янги кун тартибининг бажарилиши бўйича илк ҳисоботни тақдим қилди. Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун БМТнинг барча агентликлари ва ҳамкорлари ўзаро баҳамжиҳатликда фаолият олиб боришлари муҳим аҳамиятга эга, дея таъкидлади ҳисоботда Бош котиб.

БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб квартирасида 11-20 июль кунлари бўлиб ўтган барқарор ривожланиш бўйича юқори мартабали сиёсий форумда иштирок этган Пан Ги Мун, “Биз тарихий ва тақдирларга алоқадор миссияни бошладик”, дея эътироф этди. “Биз барчамиз, яъни, миллий  ва маҳаллий ҳукумат вакиллари, тадбиркорлик субъектлари, фуқаролик жамияти ва БМТ вакиллари тубдан ўзгача фикрлашга ўрганмоғимиз зарур”, деди у. Ҳукуматнинг нафақат иқтисодий, ижтимоий ва экологик аспектлари ўртасида мувофиқлашувнинг йўқлигини, шунингдек, давлат идоралари, турли даражадаги ҳукумат органлари, ҳусусий сектор ва жамоатчилик ўртасидаги мувофиқлашувнинг йўлга қўйилмаганлигини ва бу ҳолатни бартараф этиш лозимлигини қайд этди.  Ушбу форум ўз нуфузи жиҳатидан ўтган йил сентябрь ойида БМТнинг 193та аъзо давлатлари томонидан қабул қилинган 2030 йилга қадар барқарор ривожланиш дастури ва Барқарор ривожланиш мақсадларининг қандай бажарилаётганлигини муҳокама қилиш майдонига айланди.

Пан Ги Мун шунингдек, халқаро жамоатчиликни “сайёрамиздаги ҳар бир инсон учун тинчлик, инсоний қадр-қимматлар таъминланмагунича ва барча учун кенг имкониятлар яратилмагунича бўшашмасликка ” чорлади. Шу билан бирга Бош котиб, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда орттирилган билим ва кўникмалар, тажрибаларни кенг ёйиш ҳам самара беришини тушунтириб ўтди. Шунингдек, Пан Ги Мун БМТнинг барча аъзо давлатларини ҳусусий сектор ва фуқаролик жамиятларини жалб қилган ҳолда кўзланган мақсадга эришишда фаолроқ ҳаракат  қилишга ундади.

Бутунжаҳон ёшлар кўникмалари куни 2016

WYSD-2016

“Бутунжаҳон ёшлар кўникмалари кунида мен барчани ёшларнинг мавжуд ҳақ-ҳуқуқ ва имкониятлардан фойдаланишлари учун сармоялар кўламини кенгайтириш борасидаги қатъий нуқтаи назарларини намоён қилишга чорлайман. Агар биз бунинг уддасидан чиқсак, улар тинчликни мустаҳкамлаш, барқарор ривожланиш ва барча учун инсон ҳақ-ҳуқуқларининг таъминланишидан иборат БМТнинг кенг кўламли вазифалари бажарилишига янада самарали ҳисса қўшишлари мумкин. ” – БМТ Бош котиби Пан Ги Мун

Ишсиз қолиш хавфи ўрта ёшдагиларга нисбатан, ёшларда уч баробарга кўпроқ, чунки, ёшларга таклиф этилаётган ишларнинг сифати йилдан-йилга тушиб боряпти, меҳнат бозоридаги нотенглик ўсмоқда, мактаб ва иш ўртасидаги ўтиш даври эса тобора узун ва ишончсизроқ бўлиб бормоқда. Бундан ташқари, аёллар кўп ҳолатларда кам ҳақ тўладандиган, ёхуд ўз мутахассисликларига тўғри келмайдиган ишда ишлашга мажбур бўлиб қолмоқдалар. Улар ярим иш ўрнига ёки вақтинчалик шарнома асосида ишга жойлашишга ҳам розилар.

Айнан шунинг учун ҳам, маълумот ва касбий тайёргарлик меҳнат бозорида муваффақиятнинг асосий калити бўлиб келмоқда. Афсуски, мавжуд тизим кўплаб ёшларнинг ўқув жараёни билан боғлиқ эҳтиёжларини қондира олмаяпти, ўзлаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар эса аксарият ёшларнинг оддий саводхонлик ва ҳисоб-китобни билиш даражаси пастлигини кўрсатиб турибти.

2030 йилга қадар барқарор ривожланиш дастурининг Кун тартибидаги асосий вазифалардан бири ҳам, айнан йигит ва қизларнинг касбий тайёргарлиги ва уларни иш билан таъминлаш масаласидир. Жумладан, Барқарор ривожланиш мақсадларининг 4.4 рақами остидаги вазифаси – талаб даражасидаги кўникмаларга эга меҳнат қилишга лаёқатли бўлган аҳоли бўлагини кўпайтиришдан иборат.

15 июль куни Бутунжаҳон ёшлар кўникмалари куни нишонланади. Айнан шу санада БМТ “Ёшларнинг бандлик даражасини ошириш мақсадида кўникмаларни ривожлантириш” мавзуида юксак даражадаги махсус тадбирни ўтказади.

Тадбирдан кўзланган мақсад, бугунги ва эртанги меҳнат бозорида касб-хунарга ўргатиш ва кўникмаларини ривожлантириш йўли билан ёшларга кўмак бериш, 2030 йилга қадар Кун тартибида белгиланган вазифаларни бажаришда катта аҳамиятга молик эканлигини тушунтиришдан иборатдир.

Португалия ва Шри-Ланка доимий миссиялари, ЮНЕСКО ва Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамкорлигида уюштирилган тадбир, ёшлар ишлари бўйича Бош котиб элчиси Аҳмад Алхендави иштироки ва кўмагида бўлиб ўтади. Анжуманнинг очилиш маросимида БМТ Бош котиби Пан Ги Муннинг мурожаати намойиш этилади.

Мандела куни: озодлик, адолат ва демократия

Mandela day

Ҳар йили, 18 июлда, Нельсон Манделанинг таваллуд топган кунида, БМТ Нельсон Мандела Жамғармаси томонидан ушбу кунни нишонлашга чорлов тарзидаги 67 дақиқани кимгадур ёрдам бериб ўтказиш даъватига қўшилади.

Нельсон Мандела, инсон ҳуқуқларининг ҳимоячиси, сиёсий маҳбус, халқаро миқёсда тинчликка даъват этган шахс ва эркин Жанубий Африканинг демократик йўл билан сайланган биринчи  президенти сифатида ўзининг 67 йиллик умрини тинчлик ва инсонпарварлик фаолиятига бағишлаган.

2009 йилнинг ноябрь ойида БМТ Бош Ассамблеяси собиқ Жанубий Африка президентининг тинчлик ва озодлик йўлидаги фаолиятига эҳтиром тарзида 18 июлни Халқаро Нельсон Мандела куни дея эълон қилди.

Бош Ассамблеянинг 64/13 резолюцияси Нельсон Манделанинг ҳаётий қарашлари ва қадриятларини, муаммоларни бартараф қилиш, ирқлар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш, инсон ҳуқуқларини ёйиш ва ҳимоя қилиш, яраштириш, гендер тенглигини, болалар ва аҳолининг ночор гуруҳлари ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, камбағал ва паст ривожланган ижтимоий гуруҳларнинг аҳволини яхшилашдаги фаолиятини юқори баҳолайди. Резолюция унинг бутун дунёда тинчлик ўрнатиш ва демократия қуриш йўлидаги халқаро курашга қўшган ҳиссасини тан олади.

2015 йилнинг декабрь ойида Бош Ассамблея Халқаро Нельсон Мандела кунининг доирасини кенгайтириш хақида қарор қабул қилиб, ушбу ҳужжатни озодликдан маҳрум қилинганлар учун инсоний шароитларни яратиш мақсадида ҳам қўллашга қарор қилди. Бундан кўзланган мақсад, озодликдан маҳрум қилинганлар ҳам жамиятнинг бир бўлаги эканлиги ҳамда жазони ижро этиш муассасалари ходимларининг фаолияти алоҳида аҳамиятга эга ижтимоий хизматлар сирасига кириши борасидаги хабардорликни оширишдан иборат эди.

Бош Ассамблея резолюцияси озодликдан маҳрум қилинган шахсларга муносабат қилиш бўйича минимал стандарт қоидаларнинг қайта кўрилаган матнини қабул қилди, шу билан бирга, экспертлар Гуруҳининг, инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўлида курашиб, 27 йил мобайнида қамоққа маҳкум қилинган марҳум Жанубий Африка президенти Нельсон Ролихлахл Мандела қадриятларига ҳурмат юзасидан, ушбу қоидалар “Нельсон Мандела қоидалари” дея номланиши ҳақидаги тавсияларини маъқуллади.

 Ҳаракат қил! Мандела кунида “67 дақиқалик ёрдам” акциясига ўз ҳиссангни қўш.

Шаҳрисабзнинг тарихий маркази Хавф остидаги Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди

Historic Centre of Shakhrisyabz added to List of World Heritage in DangerИстанбулда 10 июлдан эътиборан йиғилиши бўлиб ўтаётган БМТнинг Бутунжаҳон мероси қўмитаси, Шаҳрисабз шаҳрининг қадимий қисмида туризм инфратизимининг ривожланиб бораётганлиги сабаб, шаҳарни Хавф остидаги Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритди. 

Қўмита, шаҳарнинг марказида жойлашган ўрта асрларга тааллуқли объектларга жиддий зиён етганлигидан, янги, замонавий иншоотлар, жумладан, меҳмонхоналар ва турли биноларнинг қурилиши шаҳарнинг тарихий қиёфасига қайтариб бўлмас даражада таъсир этганлигидан ўз хавотирини билдирди. Етказилган зиённинг кўламини баҳолаш ва зарур чораларни қўллаш учун  Қўмита ЮНЕСКО ҳамда Халқаро ёдгорликлар ва тарихий жойларни қўриқлаш кенгаши (ИКОМОС) дан Шаҳрисабзга ўзаро ҳамкорликда миссия уюштиришни сўрамоқда.

Ўзбекистоннинг жанубий қисмида, Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган Шаҳрисабзнинг тарихий марказига 2 минг йил аввал асос солинган. У 14-15 асрларда Кешнинг сиёсий ва маданий маркази бўлган. Шаҳрисабзда шаҳарнинг бир неча минг йиллик ривожланиш тарихидан, жумладан, 15-16 –асрлардаги Амир Темур ва темурийлар давридаги тараққиёт ҳамда тамаддундан сўзловчи ноёб осори-атиқалар, қадимий мавзелар жойлашган.

Шаҳар 2000 йилда Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. 

Ҳавф остидаги Бутунжаҳон мероси рўйхати, у ёки бу белгиларга кўра Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектларнинг айнан шу белгиларига зиён етганда, жаҳон ҳамжамиятини улардан огоҳ этмоқлиги, шу билан бирга, уларнинг диққат-эътибори ва кучини бу каби тарихий- маданий мероснинг муҳофазасига йўналтирмоғи лозим.

Туркия ташқи ишлар вазирлигининг маданият ва туризм бўйича бош директори ва Элчи, жаноб Лали Улькер раислигидан бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 40-сессияси 20 июлга қадар давом этади.

 

Жаҳон аҳолишунослик куни Бобур номидаги Тошкент боғида нишонланди

_UNI5836Тошкент, 2016 йил 12 июль – Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) томонидан ўсмир қизлар келажагига инвестиция киритиш бўйича глобал ва миллий саъй-ҳаракатлар шарафига Жаҳон аҳолишунослик куни нишонланди.

Жаҳон аҳолишунослик кунининг бу йилги мавзуси “Ўсмир қизлар учун инвестициялар” деб аталади. Унинг мақсади эса ёшлар, хусусан ўсмир қизлар саломатлигини асраш ва таълим олиши учун инвестиция киритиш, шунингдек уларга ўз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш учун имкониятлар бериш зарурлигини таъкидлашдан иборат.

World Population Day Celebrated in Bobir Park, TashkentЮНФПАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Хотин-қизлар қўмитаси ва Тошкент шаҳри ҳамда Яккасарой тумани ҳокимликлари билан ҳамкорликда пойтахтимизда жойлашган Бобур номидаги истироҳат боғида Жаҳон аҳолишунослик куни муносабати билан байрамона тадбир уюштирдилар. Хотин-қизлар ўртасида марафон, асфальтга бўр билан чизилган болалар расмлари танлови, шашка турнири ва ижодий ансамбллар чиқишлари тадбир дастуридан жой олган. Мусобақалар ғолиблари ва иштирокчилари ташкилотчиларнинг унутилмас совғаларига сазовор бўлдилар.

World Population Day Celebrated in Bobir Park, TashkentЮНФПАнинг Ўзбекистондаги вакили Миеко Ябута хоним бу йилги Жаҳон аҳолишунослик куни мавзусининг муҳимлигини таъкидлаб шундай деди: «Бугунги байрам мавзуси миллий устуворликларга ҳамоҳанг эканлиги ўз-ўзидан маълум. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти оналар ва болалар, шу жумладан ўсмир қизлар саломатлигини асрашга катта эътибор бермоқда. ҳукумат ҳар бир ўсмир қиз катта ҳаётга хавфсиз ва муваффақиятли қадам ташлаш ва ўз келажагини қуриш учун барча имкониятлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши учун фаол саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Биз ЮНФПА, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аҳолишунослик жамғармаси вакиллари бундай ҳуқуқларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилишга содиқмиз ҳамда ўсмир қизларга ўз тақдирини ўзлари ҳал қилиш имкониятини бериш учун уларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган миллий саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз. ЮНФПА ўсмир қизлар салоҳиятининг тўлиқ рўёбга чиқарилишини таъминлаш учун Ўзбекистон халқи ҳамда ҳукумати билан қўлни қўлга бериб ишлашни давом эттирамиз».

World Population Day Celebrated in Bobir Park, TashkentЖаҳон аҳолишунослик кунини нишонлаш 1987 йил 11 июлдан бошлаб анъанага айланган. Ўшанда халқаро ҳамжамият биринчи марта Ер сайёрасининг 5 миллиардинчи чақалоғи туғилишини нишонлаган эди. Шу даврдан бошлаб Аҳолишунослик кунини 11 июлда нишонлашга қарор қилинди. Ушбу воқеа тараққиёт дастурлари ва режалари нуқтаи назаридан аҳолишуносликка доир муҳим ва долзарб масалаларга, мамлакатлар ҳамда инсонлар ўртасида умумий саъй-ҳаракатлар зарурлигига жамоатчилик эътиборини жалб қилишга хизмат қилади.

Гиёхвандлик бўйича янги глобал хисобот тақдим этилди

2016 йилнинг 27 июн куни Тошкентда Халқаро наркотик моддаларни суиистеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний савдосига қарши кураш куни муносабати билан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бошқармасининг (БМТ НЖҚКБ) наркотиклар бўйича глобал хисоботи ҳамда Ўзбекистонда наркотикларни ноқонуний савдосига қарши курашга оид маълумотлар тақдим этилди.

UNODC World Drug Report 2016 presented in TashkentАнжуманда сўзга чиққкан БМТ НЖҚКБ Марказий Осиёдаги минтақавий вакили Ашита Миттал шундай деди: “Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши Халқаро кураш куни  БМТ Бош котиби Пан Ги Муннинг барча давлатлар ва ҳамжамиятларни гиёҳвандликдан азият чекаётган ҳар бир инсоннинг турмуш ва ҳаёт сифатини оширишга, соғлиқни сақлашга, инсон ҳақ-ҳуқуқларига ва барқарор ривожланишга урғу берган ҳолда жамоатчиликнинг ҳавфсизлигини таъминлашда чора-тадбирларни мувофиқлаштиришга чорлади.

Ҳар йили 26 июнь куни БМТ ГЖБ гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши Халқаро кураш кунини нишонлайди. “Аввал тингланг”. Тадбирнинг бу йилги шиори шундай жаранглади. Компаниянинг мақсади болалар ва ёшларнинг, оилаларининг келажагига самарали сармоя бўлиб ҳизмат қилувчи гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишга қарши  профилактик чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш, шу билан бирга жамиятда ўсмирларнинг тарбиясига эътибор қаратишдан иборатдир.”

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги гиёҳванд моддаларни назорат қилиш Миллий ахборот-таҳлил маркази директори Аҳмад Мансуров Ўзбекистонда наркотикларни ноқонуний савдосига қарши курашга қаратилган фаолиятга оид маълумотларни келтирди: “Шу нарса аёнки, бугунги кунда Афғонистондан ўтиб келаётган гиёҳванд моддалар нафақат ўз ҳудуди, бошқа ҳудудларга ҳам таъсир эътувчи, наркобарқарорликка раҳна солувчи омил ҳисобланади.

2015 йил Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари наркотрафикка тўсиқ ўрнатиш фаолиятини кучайтириб, гиёҳванд моддаларнинг кириб келиши мумкин бўлган каналларни ёпишга, мамлакат ичкарисида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдосига барҳам беришга, шунингдек, ҳудуд орқали ўтадиган транзит йўлларга ва уюшган жиноий гуруҳларни бартараф қилишга алоҳида аҳамият қаратдилар.”

UNODC World Drug Report 2016 presented in TashkentМатбуот анжуманида тақдим этилган хисоботга кўра, 2014 йил мобайнида 15 ёшдан 64 ёшгача бўлган 5%га яқин аҳоли (бу таҳминан 250 млн одам) наркотикларнинг ҳеч бўлмаганда бирор бир турини татиб кўрган. Тўғри, бу кўрсаткич кейинги 4 йил мобайнида дунё аҳолисининг умумий сонига нисбатан ошмаган. Лекин, маърузада таъкидланишича, сўнгги 6 йил мобайнида илк маротаба гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш натижасида унинг салбий оқибатларидан азият чекаётганлар сони номутаносиб равишда ўсганлигини кузатиш мумкин. 29 млн дан зиёд одам бугунги кунда мана шу тоифага мансуб (бу кўрсаткич аввал 27 млн бўлган). 12 млн га яқин одам инъекция йўли билан гиёҳванд моддаларни қабул қилади, уларнинг 14% ОИВ/ОИТС билан касалланган. Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ҳали хануз ўлим ҳолатига олиб келяпти.

Гиёҳвандликка қарши кураш глобал стратегиясида бурилиш нуқтасини ясайдиган, бир қатор аниқ тавсияларнинг амалга оширилишида ўз таъсирини кўрсатувчи ушбу хисобот апрелда бўлиб ўтадиган Бош Ассамблеянинг дунё миқёсида гиёҳвандлик муаммолари бўйича Маҳсус Сессиясидан сўнг эълон қилинади. Ушбу тавсиялар узоқ муддатли, мустаҳкам, гиёҳванд моддаларнинг назорати бўйича мувофиқлаштирилган стратегия ва дастурларнинг ривожланишига йўналтирилган. БМТнинг ГЖБ ижрочи директори жаноб Юрий Федотов Бош Ассамблеянинг дунё миқёсида гиёҳвандлик муаммолари бўйича Маҳсус Сессиясида қабул қилинган мажбуриятларни бажаришда жаҳон ҳамжамиятининг кучини бирлаштириш ўта муҳим масала эканлигини таъкидлаб ўтди. Гиёҳванд моддалар бўйича халқаро ҳисобот эса бу масалаларнинг ҳал қилиш йўлини кўрсатиб беради, деди у. “Наркотик бозоридаги асосий ўзгаришларни, унинг тарқалиш йўлларини ва инсон саломатлигига салбий таъсирини ҳар томонлама таҳлил қилган, инсон ҳуқуқларига риоя қилишга асосланган ушбу ҳисобот ҳар томонлама мувозанатга солинган ва интеграциялашган ёндошувларни қўллаб- қувватлаб, уларни бош мақсад сифатида илгари суради. Бу жиҳатлар Бош Ассамблеянинг дунё миқёсида гиёҳвандлик муаммолари бўйича Маҳсус Сессиясининг ҳулосавий ҳужжатида ўз аксини топган.”

Жаҳон миқёсида гиёҳванд моддалар муаммоси ва барқарор ривожланиш

2016 йилни янги Барқарор ривожланиш мақсадлари қабул қилинган илк сана эканлигини инобатга олган ҳолда, маърузада дунё миқёсидаги гиёҳванлик муаммоларига алоҳида эътибор қаратилган. Мана шу боғлиқликларни таҳлил қилган ҳолда, БРМ бешта йирик соҳаларга бўлинган: ижтимоий ривожланиш; иқтисодий ривожланиш; экологик барқарорлик; тинчликпарвар, адолатли ва инклюзив ҳамжамиятлар; ва ҳамкорлик.

_UNI5747Хисоботда шунингдек, қашшоқлик ва наркотиклар ўртасидаги айрим боғлиқликлар ҳам таҳлил қилинган. Ҳақиқатда, истиқомат қилаётган жамиятга нисбатан қарайдиган бўлсак,  наркотик моддалар истеъмол қилиш муаммосининг асосий қисми камбағал одамлар билан боғлиқ, бу ҳолат кўпинча бой давлатларда яққол кўзга ташланади. Иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаганлик ҳам бу йўлга киришга сабаб бўлмоқда. Масалан, маргинализация, ижтимоий ажралиб қолиш, ишсизлик ва таълим даражасининг пастлиги каби жиҳатлар.

Хисоботда, шунингдек, глобал миқёсдаги наркотиклар муаммоси сабаб, турли зўравонликларнинг пайдо бўлаётганлиги каби бир неча жиҳатларга ойдинлик киритилади. Тўғри, наркотиклар оқибатида келиб чиқадиган зўравонликларнинг кучайиши контрабанда ва наркотик моддалар ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлсада, айнан шу омиллар ҳар доим ҳам зўравонликни келтириб чиқармайди. Чунки, опий маҳсулотларининг ноқонуний транзитидан азият чекаётган Осиё давлатларида ўлим ҳолатлари кам учрайди. Наркотик моддаларнинг савдо-сотиғи эса мустаҳкам бўлмаган давлатларда, қонун устиворлигига риоя қилинмайдиган ва коррупцияга йўл очилган давлатларда  авж олади.

Хисоботда адлия тизимининг наркотрафик ва наркотик моддаларнинг савдосига таъсири, шунингдек, гиёҳванд моддалар истеъмол қилувчиларга нисбатан таъсири ҳам таҳлил қилинган. Масалан, дунё миқёсида жазони ўташ жойларида озодликдан маҳрум қилинганларнинг 30% дастлабки ҳибсда сақланаётганлардир. Судланганларнинг 18% наркотиклар билан боғлиқ жиноятлар учун жазо ўтамоқдалар. Агар рецидивлар даражасини камайтириш нуқтаи назаридан қаралса, камаҳамиятли бўлган наркожиноятларга нисбатан ҳаддан ортиқ жазонинг қўлланилиши самарасиз ҳисобланади. Шу билан бирга, адлия тизимининг жиддий жиноятларга қарши курашишдаги имкониятларининг камайишига сабаб бўлади. Жиноятчиларга илмий-тасдиқланган даволаш усуллари қамоқ жазосига муқобил сифатида таклиф этилиши эса гиёҳвандлар ҳолатининг яхшиланишига ва рецидив ҳолатларининг камайишига олиб келган.

Ҳисоботнинг тўлиқ матни ва медиа-контент ушбу сайтда: www.unodc.org/wdr2016