БМТ ва Олимпия сулҳи

The United Nations and the Olimpic truceҚадимги Юнонистоннинг «экехерия» анъанаси, ёки Олимпия сулҳи, милоддан аввалги VIII асрда юзага келиб Олимпия ўйинларининг муқаддас вазифаларига хизмат қилган. 1992 йилда Халқаро Олимпия қўмитаси ушбу анъанани тиклаб, барча давлатларни мазкур сулҳга риоя қилишга чақирди.

1993 йилнинг 25 октябрида қабул қилган 48/11 қарорида Бош Ассамблея барча давлатларни Олимпия ўйинларининг бошланишидан аввал 7 кун ва якунланганидан сўнг 7 кун давомида Олимпия сулҳига риоя қилишларига даъват қилди. Мазкур даъват Мингйиллик декларациясида янгиланди.

Олимпия ҳаракати спортнинг тарбиявий аҳамияти орқали инсониятнинг осойишта келажагини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшишга интилади. У бутун дунё атлетларини энг йирик спорт байрами – Олимпия ўйинларига тўплаб Бирлашган Миллатлар Ташкилоти учун ҳам умумий бўлган тинчликни асраш, бир-бирини тушуниш ва эзгуликка интилиш каби мақсадларни илгари суради.

Ушбу умумий мақсадларни ёритиш учун Халқаро Олимпия қўмитаси 1998 йилда Олимпия ўйинлари доирасидаги мусобақалар ўтказилаётган барча объектларда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг байроғи кўтарилиши ҳақида қарор қабул қилди. Ўз ўрнида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Халқаро Олимпия қўмитаси билан қатор келишувлар орқали ўз ҳамкорлигини кенгайтирмоқда.