Oylik arxiv: Avgust 2016

БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий вакилининг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган мурожаати

25th anniversary of Uzbekistan’s independence1991 йил 1 сентабрда Ўзбекистон Республикаси суверен давлат бўлиб, ўз тарихининг янги бир даврига қадам қўйди. Жорий йилда Ўзбекистон ўз мустақиллигининг 25 йиллигини нишонлайди. Нисбатан қисқа муддат ичида мамлакат ўзининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўлидаги босқичма-босқич ислоҳотларини амалга ошириб, жиддий натижаларга эришди.   2000 йилда қабул қилинган Мингйиллик декларацияга имзо чеккан мамлакатлар қатори Ўзбекистон Мингйиллик тараққиёт мақсадларига эришиш йўлида салмоқли ютуқларни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Ушбу ютуқларнинг заминида мамлакатда барқарор юқори иқтисодий ўсиш суръатлари таъминлангани ҳамда ижтимоий соҳада, жумладан, таълим ва солиқни сақлаш соҳаларида самарали дастурларнинг амалга оширилиши ётади. Бу ютуқлар молиявий ёрдам ва сиёсий ирода билан қувватлантирилган аниқ сиёсат ва чора-тадбирлар улкан натижаларга эришишда ёрдам бериши мумкинлигининг яққол далилидир.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси “Мамлакатда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да белгиланган мақсад, яъни “очиқ демократик ҳуқуқий давлат қуриш, инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари энг олий қадрият даражасига кўтарилган жамият барпо этиш” мақсадини қўллаб-қувватлайди. Мамлакатда парламент ролини кучайтириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлиги, шаффофлигини таъминлаш мақсадида мамлакатнинг миллий қонунчилигига яқинда киритилган ўзгартиришлар мазкур тадрижий ислоҳотларнинг ёрқин мисоли бўлиб хизмат қилади. Дарҳақиқат, мамлакатнинг салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш учун инсон тараққиёти, иқтисодий ривожланиш ва демократиялаштириш жараёнлари бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда олиб борилиши лозим.

Мамлакат Ҳукумати билан биргаликда амалга оширилаётган дастур ва лойиҳаларимиз доирасида БМТ мамлакатнинг иқтисодий ўсишидаги ижобий суръатларни маҳаллий ва бутун мамлакат миқёсидаги самарали ижтимоий сиёсат билан тўлдиришда ўз ёрдамини бериб келмоқда. Ушбу ёрдам давлат сиёсати борасида кенг кўламли маслаҳат ва тавсиялар бериш, мамлакат салоҳиятини кучайтиришга, дунёнинг бошқа мамлакатлари билан билим ва тажриба алмашилишга қаратилган чора-тадбирларни ташкил этиш орқали кўрсатиляпти. Бизнинг ҳамкорлигимиз турли соҳаларда, хусусан, иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашдан тортиб, давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш каби соҳаларда амалга оширилади. Биз мамлакатга соғлиқни сақлаш, жумладан, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, шунингдек таълим ва ижтимоий муҳофаза тизимларини янада такомиллаштириш борасида ўз ёрдамимизни бериб келмоқдамиз.

Ўзбекистоннинг маданий-тарихий бойликлари, табиий ресурслари ва биологик хилма-хиллигини қўриқлашга ҳам ўз ҳиссамизни қўшиб келяпмиз. Шунингдек, мамлакатда ноқонуний гиёҳванд моддалар савдоси ва ОИВ/ОИТСга қарши кураш соҳасида ҳам кенг кўламдаги чора-тадбирларни олиб борамиз.

Ўз мустақиллигини қўлга киритгач Ўзбекистон БМТнинг бир қатор конвенциялари, хусусан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби соҳалардаги конвенцияларни имзолаган. БМТ Ўзбекистонга мазкур конвенцияларни амалга оширишда ўз ёрдамини бериб келмоқда.

Ўзбекистон БМТнинг Бош Ассамблеяси ҳамда БМТнинг турли махсус идора ва ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. БМТ миқёсида Ўзбекистон халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш борасида қатор муҳим ташаббусларни илгари суриб келмоқда, жумладан Марказий Осиёни Ядровий қуролдан холи ҳудуд деб эълон этиш ташаббусини алоҳида мисол қилиб кетлириш мумкин.

2012 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсат фаолияти концепциясида Ўзбекистон халқаро муносабатларда юзага келадиган баҳсларни тинчлик йўли билан ҳал қилиш ва куч ишлатмаслик тамойиллари белгиланган. Ўзбекистон мазкур тамойилларга содиқ қолиши бизни ниҳоятда қувонтиради. Ўзбекистон халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлашда БМТнинг мувофиқлаштирувчи ташкилот сифатидаги ролини тан олгани, Марказий Осиёдаги бошқа қўшни мамлакатларга нисбатан ташқи сиёсатини ҳамкорлик ва дўстона руҳда олиб боришга ўз тайёрлигини кўп маротаба намойиш этгани алоҳида эътирофга сазовор.

Яқинда, 2015 йилнинг сентабр ойида Ўзбекистон БМТга аъзо бўлган бошқа мамлакатлар қаторида 2030 йилгача бўлган давр учун ишлаб чиқилган тараққиёт дастури, яъни Барқарор ривожланиш мақсадларининг қабул қилинишини қўллаб-қувватлади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизими Ўзбекистон Республикасининг Барқарор ривожланиш мақсадларини мамлакат шароитларига мослаштириб, уларга эришиш йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирларни тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва бу борада мамлакатга зарур бўлган ёрдамини беришга тайёр. Хусусан, биз 2016-2020 йилларга мўлжалланган БМТнинг тараққиёт мақсадларида Ўзбекистонга ёрдам бериш доиравий дастури асносида Ўзбекистон Республикаси билан ўрнатилган ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлашга умид қиламиз. Таъкидлаш лозимки, мазкур дастур Ўзбекистоннинг миллий пировард мақсад ва вазифалари ҳамда 2030 йилгача бўлган давр учун бутун дунё миқёсида қабул қилинган тараққиёт дастурига асосланган.

БМТ Ўзбекистон халқини Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги билан табриклайди, унга тараққиёт, тинчлик-тотувлик ва фаровонлик тилайди.

БМТ ва Олимпия сулҳи

The United Nations and the Olimpic truceҚадимги Юнонистоннинг «экехерия» анъанаси, ёки Олимпия сулҳи, милоддан аввалги VIII асрда юзага келиб Олимпия ўйинларининг муқаддас вазифаларига хизмат қилган. 1992 йилда Халқаро Олимпия қўмитаси ушбу анъанани тиклаб, барча давлатларни мазкур сулҳга риоя қилишга чақирди.

1993 йилнинг 25 октябрида қабул қилган 48/11 қарорида Бош Ассамблея барча давлатларни Олимпия ўйинларининг бошланишидан аввал 7 кун ва якунланганидан сўнг 7 кун давомида Олимпия сулҳига риоя қилишларига даъват қилди. Мазкур даъват Мингйиллик декларациясида янгиланди.

Олимпия ҳаракати спортнинг тарбиявий аҳамияти орқали инсониятнинг осойишта келажагини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшишга интилади. У бутун дунё атлетларини энг йирик спорт байрами – Олимпия ўйинларига тўплаб Бирлашган Миллатлар Ташкилоти учун ҳам умумий бўлган тинчликни асраш, бир-бирини тушуниш ва эзгуликка интилиш каби мақсадларни илгари суради.

Ушбу умумий мақсадларни ёритиш учун Халқаро Олимпия қўмитаси 1998 йилда Олимпия ўйинлари доирасидаги мусобақалар ўтказилаётган барча объектларда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг байроғи кўтарилиши ҳақида қарор қабул қилди. Ўз ўрнида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Халқаро Олимпия қўмитаси билан қатор келишувлар орқали ўз ҳамкорлигини кенгайтирмоқда.

 

 12 август – Халқаро ёшлар куни

International Youth Day 201612 август – Халқаро ёшлар куни. Ушбу сана муносабати билан йўллаган мурожаатида БМТ Бош котиби Пан Ги Мун хозирги замон ёшлари барча инсонларнинг фаровон ҳаёти учун шароит яратишлари зарурлиги ҳақида таъкидлаб ўтди. Аммо уларнинг кўплари ўта қашшоқлик ва низолар шароитида яшаб келмоқдалар, атроф-муҳитнинг ифлосланишидан жабр кўрмоқдалар.
Пан Ги Муннинг айтишича, кимдир бой-бадавлат, кимдир эса қашшоқликда умр кўраётган, кимдир очликдан қийналса, кимдир эса озиқ-овқат маҳсулотларини ташлаб юбориб, атоф-муҳитни ифлослантириб келаётган дунёдаги адолатсизликнинг оқибатлари ёшлар ҳаётига салбий таъсир кўрсатмоқда.

“Ёшлар 2030 йилга қадар мўлжалланган барқарор ривожланиш соҳасидаги дастур асосида бўлган ушбу муаммоларни ҳал қилишга қодирлар”, – деб ҳисоблайди БМТ раҳбари. Қўшимча қилиб у шуни айтдики, ёшлар аввалги авлодларга қараганда кўпроқ маълумотга эгалар, ва шу сабабли анъанага кўра улар инсониятнинг олдинги қаторларидалар.

“Замонавий ёшларнинг шиддати, ижодкорлик рухи ва юксак ғояларга томон интилиши саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда экологик тоза усулларга ўтишга ёрдам берадиган эҳтиёжнинг шакланнишига олиб келиши мумкин” – деди Пан Ги Мун.

“Ёшлар ривожланишига маблағ сарфлаб, биз ёшлар янги иш жойлари, савдо-содиқ, экологик хавфсиз қурилиш, барқарор транспорт ва туризмни шакллантириши, ҳамда сайёрамиз ва одамларга ижобий таъсир кўрсатадиган қўшимча имкониятларни таъминлаши учун керакли шароитларни яратамиз”.

У барча мамлакатларни ёшларга маблағ ажратиб, уларга эркинлик беришга ва қўллаб-қувватлашга чақирди. Буларнинг барчаси дунёда улкан ўзгаришларни амалга ошириш учун зарур.

Тошкентда Халқаро ёшлар куни нишонланмоқда

International Youth Day Celebrated in TashkentТошкент шаҳридаги Ихтисослаштирилган сув спортини ривожлантириш Республика марказида Халқаро ёшлар кунига бағишланган спорт тадбири бўлиб ўтди. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва БМТнинг аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) ҳар йили ўтказиладиган байрамнинг ташкилотчилари бўлди. 

Ҳар йили 12 август куни бутун дунёда минглаб ёшлар, фаоллар ва ёшлар ташкилотлари Халқаро ёшлар кунини нишонлайди. Шу куни жаҳон ҳамжамиятининг диққат-эътибори ёшларга доир муҳим масалаларга каратилади. 

2016 йилги Халқаро ёшлар кунининг мавзуси “2030 йил томон: Қашшоқликни йўқотиш ва барқарор истеъмол қилиш ҳамда ишлаб чиқаришга эришиш” деб номланади. Бу йилги кун мавзуси халқаро ҳамжамият томонидан қабул қилинган 2030 йилгача мўлжалланган Барқарор ривожланиш дастурини ва Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш мухимлигини нишонлашга каратилган. Бу барқарор истеъмол қилиш ва ишлаб чиқариш асосида фаровонликни ҳамда барқарор ривожланишни таъминлашда ёшларнинг муҳим ролига урғу беради. Барқарор истеъмол қилиш ахолининг, асосий эҳтиёжларига жавоб берадиган маҳсулотлар ҳамда хизматлардан фойдаланиши билан бир каторда келажак авлоднинг эҳтиёжларига хам жавоб беришини таъминлашни назарда тутади.

Тошкентда Ёшлар кунини нишонлаш доирасида 11-14 ёшли энг фаол ўсмир қизлар ўртасида сузиш мусобақалари ташкил этилди. Сўнгра синхрон сузиш ва бошқа ижодий гуруҳлар ўзига хос чиқишлари билан йиғилганларни хушнуд этдилар. 100 дан ортиқ иштирокчи қатнашган сузиш мусобқаларининг ғолибларини тақдирлаш маросими  байрамнинг энг ҳаяжонли лаҳзаларга айланди

«ЮНФПА 150 дан ортиқ мамлакатда яшовчи ёшлар билан ҳамкорлик қилишдан фахрланади ва ёшларнинг инновацион ва етакчилик қобилиятларини кучайтириш ҳамда ўзининг бутун салоҳиятини очиш имконини яратишга кумак беради ва куллаб кувватлайди» – дейди Халқаро ёшлар куни муносабати билан ўз баёнотида БМТ Бош котиби ўринбосари ва ЮНФПА Ижро этувчи директори доктор Бабатунде Осотимехин.