Bo‘lim arxivi: Лойиҳалар ва кампаниялар

 “HeForShe” кампанияси Ўзбекистонда

he-for-she-in-uzbekistanБМТ Ахборот маркази 11 октябрда нишонланадиган Халқаро қизлар куни арафасида Марказий Осиё давлатларида бошланган “HeForShe” кампаниясидa иштирок этди.  Ушбу акция “БМТ-аёллар” тузилмаси ташаббуси билан ўтказилаётган “HeForShe” глобал кампаниясининг таркибий қисми бўлиб, гендер тенглигини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Ҳар бир инсон ривожланишга ва жамиятда муносиб ўрин эгаллаш ҳуқуқига эгадир. Қизлар ва аёлларга ўғил болалар ва эркаклар билан бир қаторда барча соҳаларда тенг имкониятлар яратилиши зарур. Кампанияда иштирок этган оталарнинг қиз фарзандлари келажаги ҳақидаги орзулари ана шу ҳақда. Ҳар куни 4 ноябрдан 12 ноябрга қадар биз кампания доирасида оталарнинг қизлари билан тушган фотосуратларини тақдим этдик. Уларни бизнинг «Facebook»даги саҳифамизда кўришингиз мумкин.

Сиз ҳам мазкур кампанияда иштирок этишни истайсизми? Бунинг учун:

  1. Ижтимоий тармоқларда фотосурат, видео ёки пост жойлаштириб, унда “Қизингизнинг келажаги қандай бўлишини хоҳлар эдингиз?” саволига жавоб беринг.
  2. Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга ушбу кампания ҳақида маълумот беринг. Кампания хэштеглари: ‪#‎FathersAreHeForShe, ‪#‎HeForShe
  3. www.heforshe.org сайтида гендер тенглиги масаласига бефарқ эмаслигингизни билдиринг.

Марказий Осиёда гендер тенглиги бўйича кампания бошланди

he-for-sheМарказий Осиё давлатларида “HeForShe” кампанияси иш бошлади. Унда оталар қиз фарзандларининг келажаги қандай бўлишини орзу қилишлари ҳақида фикр билдиришлари мумкин. Ушбу акция “БМТ-аёллар” тузилмаси “HeForShe” глобал кампаниясининг таркибий қисми бўлиб, гендер тенглигини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Кампания 11 октябрда нишонланадиган Халқаро қизлар кунига бағишланади. Бу кунни нишонлашдан мақсад жамоатчилик эътиборини бутун дунё бўйлаб қизлар дуч келаётган ижтимоий муаммолар ва тенгсизлик масалаларига қаратишдир. Гендер тенгсизлиги инсон ҳуқуқлари поймол қилинишининг ҳозирги кунда тез-тез учраб турадиган кўринишларидан бири ҳисобланади.

Гендер тенглиги нафақат аёллар, балки барчамиз – аёллар, қизлар, эркаклар ва ўғил болаларга тегишли бўлган инсон ҳуқуқларига оид масала. Бу борада тенглик тамойилларига амал қилиш кундалик ҳаётда, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий соҳаларда ҳамманинг ижобий натижаларга эришишига сабаб бўлади. Зеро, аёллар имкониятини ошириш инсоният учун фақат фойда келтиради.

Сиз ҳам мазкур кампанияда иштирок этишни истайсизми? Бунинг учун:

  1. Ижтимоий тармоқларда фотосурат, видео ёки пост жойлаштириб, унда “Қизингизнинг келажаги қандай бўлишини хоҳлар эдингиз?” саволига жавоб беришингиз мумкин.
  2. Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга ушбу кампания ҳақида маълумот беришингиз мумкин. Кампания хэштеглари: ‪#‎FathersAreHeForShe, ‪#‎HeForShe
  3. www.heforshe.org сайтида гендер тенглиги масаласига ўз муносабатингизни билдириб, овоз беришингиз мумкин.

«Iste’dodingni baham ko’r»! BMTning 70 yilligiga bag’ishlanadi

Donate a talentSizni qay bir mashg’ulot o’ziga ko’proq jalb etadi? Gul ekishni yaxshi ko’rasizmi? Kuylash yoki do’stlaringiz bilan tabiat qo’ynidagi sayr sizga quvonch xadya etadimi? Balki chang’ida uchish yoxud parashyutda sakrash sizga zavq bag’ishlar? Har kimning o’z qiziqishi va o’ziga xos iqtidori bo’ladi.

Bundan 70 yil ilgari dunyoning turli burchaklarida insonlarning farovon hayot kechirishlarini ta’minlash maqsadida faoliyat yurituvchi tashkilot BMT dunyoga keldi. Tashkilotning 70 yilligi munosabati bilan BMT Axborot markazi «Iste’dodingni baham ko’r» kampaniyasini e’tiboringizga havola etadi. Mazkur kampaniya yordamida har bir inson o’z iqtidorini butun dunyo bilan, o’z yaqinlari, hamkasb va do’stlari bilan baham ko’rish orqali dunyoni yanada yorqinroq va go’zalroq etishga o’z hissasini qo’shadi. Sevimli mashg’ulotingizdan oluvchi quvonch va xursandchiligingizni boshqalar bilan baham ko’rsangizgina hayot yorqin ranglarga to’ladi. Kampaniya ishtirokchilari safida estrada, kino va teatr yulduzlari, xalq amaliy san’ati ustalari va turli kasb egalari videolavhalar ketma-ketligida o’z iste’dod, iqtidor va qobiliyatini butun dunyo bilan baham ko’rishadi.

Siz ham ishtirokchiga aylanishingiz mumkin! Iste’dodingiz muhrlangan videolavhani suratga oling, uning yo’llanmasini (elektron manzilini) bizga uno.tashkent@undp.org manziliga jo’nating va biz uni keng jamoatchilik e’tiboriga taqdim etamiz.

Биринчи Бутунжаҳон ёшлар кўникмалари кунига доир акция бошланди

IfIWereYou_FlyerБМТ Ахборот маркази ва Ўзбекистонлик 10 нафар тадбиркорлар биринчи Бутунжаҳон ёшлар кўникмалари кунига бағишлаб янги кампанияни ишга туширдилар.

Хабарингиз бормиди …

Ишсиз ёшлар сони 2013 йилда 74,5 миллион кишини ташкил этди. Ушбу муаммони ҳал этиш йўлида дастлабки қадам сифатида БМТ Бош Ассамблеяси 15 июлни  Бутунжаҳон ёшлар кўникмалари куни деб эълон қилди.

Гап шундаки…:

Ёшлар орасидаги ишсизлик даражасининг юқорилиги хозирги кунда жамиятдаги энг жиддий муаммолардан биридир. Дунё бўйича долзарб бўлган ушбу муаммони ҳал этиш йўлларини излашга қўшилиб, Бутунжаҳон ёшлар кўникмалари кунини нишонлаш мақсадида БМТ Ахборот маркази ёшларга ҳаётда ўз ўрнини топишга кўмак беришга қаратилган мазкур кампанияни ишга туширди.

Янги ташаббус қўйидагича амалга оширилади:

БМТ Ахборот маркази турли соҳаларда муваффақиятга эришган инсонлар иштирокида 10 видеолавҳани тайёрлади. Ҳар бир лавҳа иштирокчиси ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ёшлар маҳорат ва кўникмаларини оширишга, ўзлари ният қилган касбни эгаллашга ёрдам бера олиши мумкин бўлган маслаҳатлар билан ўртоқлашди. Видеолавҳалар ёшларга хос бўлган услубда суратга олинган, маслаҳатлар тушунарли ва содда тилда берилган. Кампания  “Бутунжаҳон ёшлар кўникмалари кунини мамлакатдаги устувор вазифаларни ҳисобга олган холда, хабардорликни оширишга қаратилган кўнгиллилар иштирокидаги маърифий тадбирларни ўтказиш ҳақидаги” БМТ Бош Ассамблеясининг 69чи сессиясида қабул қилинган қарор тавсияларига мувофиқ ўтказилмоқда.

Эслатма

Бизнинг кампания ёшларни илҳомлантириши, маҳоратларини ошириши ва йўналтиришига умид қиламиз. Бунинг учун бизнинг Twitter ва Facebook саҳифаларимизда видеолавҳаларни кўриб, дўстларингиз билан улар ҳақидаги маълумотни бўлишинг. 15 июлга қадар инглиз тилидаги субтитрлар билан рус тилида тайёрланган ушбу туркумнинг барча лавҳалари БМТ Ахборот марказининг YouTube каналида жойлаштирилади.

Экологик ҳафталик якунида болалар байрами

45 июнь, Бутун жаҳон атроф-муҳит куни Ғафур Гулом номидаги маданият ва истироҳат боғида анъанага кўра болалар учун экологик байрам уюштирилди. Байрамда «Баркамол авлод» Болалар ижодиёт марказларида таҳсил олаётган болалар иштирокидаги концерт дастури, асфальтга расм чизиш танлови ва тасвирий санъат, дизайн, тўқиш, майда пластика бўйича маҳорат дарслари ўрин олди.

Байрам давомида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, Тошкент кимё-технология институти, 163 сонли ўрта мактаб, Тошкент гидрометеорология касб-ҳунар коллежи, Тошкент ирригация ва мелиорация институти ва Тошкент шаҳридаги «Баркамол авлод» болалар ижодиёт маркази табиатни муҳофаза қилишга ўз ҳиссаларини қўшиб келаётганлари учун Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

6 июн куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги ҳудудларни ободонлаштириш бўйича тадбир бўлиб ўтди. Унда ахолининг севимли ҳордиқ маскани атрофи чиқиндилардан тозаланиб, табиатни асрашга даъват этувчи эълонлар ва чиқинди йиғиш қутилари ўрнатилди. Экоҳафталикнинг сўнгги кунида эса “korzinka.uz” супермаркетларида яна бир акция бошланди. Ушбу савдо тармоғи дўконларининг харидорлари акцияда иштирок этиш учун йўқолиб кетаётган экотизимлар тасвири туширилган фотосуратлар олдида расмга тушиб “Еkorzinka” хэштеги билан уни Instagram ёки Facebook саҳифаларида жойлаштиришлари керак. Биринчилар қаторида акцияда қатнашганлар Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан маҳсус совғалар билан тақдирланади. Акция доирасида экология мавзусига оид турли видеолавҳалар намойиши ва танловлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган бу йилги тадбирлар ўз ниҳоясига етди, аммо ҳар куни ҳар биримиз табиатни асраб-авайлаб, унинг инъомларини исроф қилмасликни ёдда тутишимиз зарур.  Бунинг учун биз келажак авлодлар олдида жавобгармиз.

Экоҳафталик-2015: ҳамкорликда биохилмахилликни сақлаш йўлида

20150604_100845Дунё бўйлаб ўсимлик ва ҳайвонот оламининг 16 928 тури йўқолиб кетиш хавфи остида бўлгани сабабли, келажак авлодлар учун уларни сақлаб қолиш мақсадида БМТ Биологик хилмахиллик тўғрисидаги конвенцияни қабул қилди. Экоҳафталикнинг учинчи куни Конвенция доирасидаги мажбуриятларни бажаришга кўмак беришга қаратилган “Биохилмахиллик соҳасида миллий режалаштириш” лойиҳаси натижаларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Лойиҳа давомида 4 стратегик мақсад ва 10 миллий вазифалар ишлаб чиқилди, конвенция стратегик режаси билан мувофиқлаштириш мақсадида Биологик хилмахилликни муҳофаза қилиш бўйича миллий стратегия ва ҳаракатлар дастури янгиланди, конвенция бўйича воситачилик ва ҳисобот механизмлари яхшиланди.

20150604_105838Тақдимотда шунингдек, Биологик хилмахилликни муҳофаза қилиш бўйича бешинчи миллий маъруза, хозирги вақтда Ўзбекистондаги биохилмахиллик ва конвенциянинг миллий воситачилик механизмининг сайти ҳақида маълумот берилди.

Табиат муҳофазаси мақсадида Экоҳафталик доирасида дўстона мусобақалар ўтказилди

Ecoweek-2015-2-1

Экоҳафталикнинг иккинчи куни ўзгача тарзда ўтказилди. Давлат идоралари, вазирликлар, жамоат ташкилотлари ва ОАВ вакиллари Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида бўлиб ўтган дўстона мусобақаларда ўзларини спортчилар сифатида синаб кўрдилар.

Ecoweek-2015-day-2-2

500 ва 60 метр масофага югуриш, ҳамда мини-футбол бўйича ўтказилган мусобақалар иштирокчилари фаолияти атроф-муҳит муҳофазаси, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, маданият ва маърифат соҳалари билан бевосита боғлиқ бўлган одамлардир. Ўз иштироклари билан улар барчани бирлаштириб атроф-муҳитни муҳофаза қилишга чақирувчи кенг кўламли тадбирларда ҳар бир кишининг ўрни аҳамиятли  эканлигини намойиш этдилар.

Экоҳафталик-2015 табиатни асрашга ундайди

 

20150602_095145

Бугун “Тошкент плаза” Арт-марказида Бутун жаҳон атроф-муҳит куни муносабати билан ташкил этилган Экологик ҳафталик ўз ишини бошлади. Анъанага кўра Экоҳафталик Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхониси томонидан қатор давлат идоралари, вазирликлар ва таълим муассасалари кўмагида ўтказилади.

20150602_110302Бугунги кунда атроф-муҳит муҳофазаси БМТ олдида турган энг муҳим масалалардан биридир ва 1972 йилдан бошлаб нишонланадиган Бутун жаҳон атроф-муҳит куни тобора камайиб бораётган табиат бойликларидан оқилона фойдаланишга аҳоли эътиборини қаратиш учун таъсис этилган. Ушбу муаммога жавобан БМТ бу йили ҳар бир инсонга “7 миллиард орзу. Ягона сайёра. Табиат неъматларидан оқилона фойдаланинг”.

20150602_110439Бу ҳақда “Экоҳафталик-2015” очилиш маросимида БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Стефан Приснер тўхталиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раисининг ўринбосари Баходир Тожиев ва Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Камолиддин Содиқов ҳам сўзга чиқдилар.

20150602_103812Маросимда “2013 — 2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури”ни муваффақиятли амалга оширишга ҳисса қўшгани учун Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг фаҳрий ёрлиғи билан тақдирланди. Шунингдек, Тошкент Ботаника боғи ҳудудларини ободонлаштириш бўйича вазирлик ҳамда идоралар ўртасида ўтказилган танлов ғолиблари тақдирландилар.

20150602_110254

Очилиш маросимидан сўнг экологик технологиялар ва инновациялар, экологик жиҳатдан ҳавфсиз маҳсулотлар, муқобил энергия манбалари, ҳамда таълим материаллари намойиш этилган кўргазма ўз ишини бошлади.

6 июнгача давом этадиган “Экоҳафталик-2015” доирасида илмий анжуманлар, экологик марафонлар, фестиваль ва бошқа тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.

БМТ ва юлдузлар билан гендер тенглиги сари 16 кун

16_days_video_2014

Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва имкониятларини кенгайтириш – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фаолиятидаги энг муҳим вазифаларидан биридир. Айнан шу мавзуга бағишлаб ҳар йили бутун жаҳон бўйлаб “Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши 16 кунлик ҳаракат” кампанияси ташкил этилади. Мазкур кампания доирасида БМТ Ахборот маркази ўзбек эстрадасининг юлдузлари, спортчилар ва бошқа соҳалардаги етакчи аёллар иштирокида “Тинчлик тенгликдан бошланади” деб номланган видео лавҳалар туркумини суратга олди. Улар ўз ҳаётидаги тажрибаларидан келиб чиққан  ҳолда қизлар ва аёлларни ўз мақсадлари сари интилиб яшашга чақирадилар.

Ушбу видео лавҳаларда қаҳрамонлар ҳаётларида учраган қийинчиликлар ва эришган натижалари ҳақида ҳикоя қиладилар. Кимдир ҳаётида аёл бўлгани туфайли камситишларга ҳеч учрамаган бўлса, кимдир  аёллар ўз йўлини топиши жараёнида кўплаб қийинчиликларга дуч келади ва жамиятда ўз ўрнини топиши мураккаб деб ҳисоблайди. Кимнидир яқинлари тушунмаган пайтлари бўлган, кимнингдир ҳаёти эса танлаган касби сабабли ҳавф остида бўлган.

Қизлар ва аёлларга кўтаринки руҳ бағишлаш учун бизнинг қаҳрамонларимиз уларга мурожаат қилиб қийинчиликларга қарамасдан мақсадлари ва орзулари сари интилиб яшашни, ўз кучлари ва истеъдодларига ишончларини йўқотмасликни маслаҳат берадилар.

“Тинчлик тенгликдан бошланади” туркумидаги видолавҳаларни БМТ Ахборот марказининг YouTube каналида кўришингиз мумкин.