Teg Arxivi: БМТ Бош Ассамблеяси

Ўзбекистонда маҳалла тизими ривожлантирилмоқда

mahalla

Ўзбекистон ҳукумати БМТда фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш бўйича иш олиб борилаётгани ҳақида хабар берди. 100дан ортиқ норматив- ҳуқуқий актлар ўзини ўзи бошқариш органларининг мамлакатнинг маълум соҳаларидаги иштирокини тартибга солиб келмоқда. Ўзбекистондаги фуқаролик жамиятининг муассасаларидан бири – маҳалладир.

Шу ҳафтада БМТ штаб-квартирасида Ислом ҳамкорлиги ташкилотидаги раислигининг Ўзбекистондан Кот д’Ивуарга ўтказилиш маросими бўлиб ўтди. Раис лавозимидаги сўнгги кенгаш доирасида Ўзбекистон вакили “Ўзбекистондаги фуқаролик жамиятининг ноёб институти” мавзусида брифинг ўтказди.

Бундан аввал БМТ Бош ассамблеяси 71 сессиясининг расмий ҳужжати сифатида Ўзбекистондаги маҳалла тизимига бағишланган маълумот тарқатилган эди.

Ҳужжатда “Кўп миллатли ўзбек халқининг авлоддан-авлодга ўтиб келаётган миллий ва умуминсоний қадриятлари, маданияти, турмуш тарзи, фикрлаши ва маънавиятининг сақланишида маҳалланинг аҳамияти беқиёс бўлган”, дея қайд этилган.

Шунингдек, унда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105 моддасида қайд этилган ўзини ўзи бошқаришнинг ҳудудий бўлимлари сифатида фуқаролар йиғинларигa берилган ҳуқуқий ваколатлар ҳақида ҳам таъкидланган.

“Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” концепциясини амалга ошириш доирасида 100дан ортиқ норматив-ҳуқуқий актларда ўзини ўзи бошқариш органларининг қатор соҳалардаги иштироки қайд этилган”, – деб ҳужжатда таъкидланган. Ундаги маълумотга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 10 000га яқин фаол фуқаролар йиғини аввал жойлардаги давлат органларининг зиммасида бўлган 30дан ортиқ ижтимоий ва иқтисодий вазифаларни муваффақият билан амалга оширмоқда.

Ўзбекистон ҳукуматига кўра, маҳалла янада фаол тизимга, “ўзбек халқининг ҳақиқий кўмакдоши – одамлар ўз фикр ва таклифларини билдира оладиган, ўз ташвишлари ҳақида маълум қила оладиган муассасига айланиши зарур.

 

БМТ Бош Ассамблеяси Антониу Гутерришни Бош котиб лавозимига тайинлади

António Guterres appointed next UN Secretary-GeneralБугун Бош Ассамблея собиқ БМТнинг қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари, Португалиялик Антониу Гутерришни Хавфсизлик кенгашининг тавсияси бўйича БМТ Бош котиби лавозимига тайинлади. Унинг фаолияти 2017 йил 1 январдан бошлаб 2021 йил 31 декабрига қадар давом этади.

Бош Ассамблея қарори эълон қилингандан сўнг Антониу Гутерриш БМТ ва унинг асосий қадриятлари: тинчлик, адолат, инсон қадр-қиммати ва бирдамликка бўлган ишончи қатъий эканлигини айтди ва ташкилотни ушбу тамойилларга асосланган ҳолда бошқаришга ваъда берди.

Шунингдек, у фаолиятидаги асосий вазифалар гендер тенглигини ўрнатиш ва аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини, ҳусусан қочоқлар ва ҳарбий низолар ҳудудида яшовчи шаҳсларни ҳимоя қилишдан иборат бўлишини қайд этди.

“БМТ қандай қийинчиликларга дуч келишини ва Бош котиб ишини чекловчи тўсиқлар қанчалар кўплигини тушунаман, – деди Антониу Гуттериш. – Бугунги мураккаб дунёда муаммоларни ҳал қилиш учун Бош котиб ташкилотчи, воситачи сифатида чиқиб барча томонларнинг манфаатларини ҳисобга олувчи ечимларни топишга ёрдам бериши керак”.

 

БМТ тўқнашувларнинг олдини олиш борасида ислоҳотлар ўтказишга тайёр

High Level Thematic Debate on Peace and Security2016 йил 10 май куни БМТ Бош Ассамблеяси доирасида тинчлик ва ҳавфсизлик масалаларига доир юқори даражадаги мажлис бўлиб ўтди. БМТ Бош котибининг биринчи ўринбосари Ян Элиассон сўнгги ўн йил мобайнида дунёда фуқаролар ўртасидаги тўқнашувлар уч баробарга ошганлигини ва бугунги кунда инсонпарварлик ёрдамига муҳтож одамлар сони 125 миллионга етганини таъкидлаб ўтди. Бу каби ҳолатлар тобора мураккаб тус олмоқда ва тўқнашувларни ҳал қилиш ҳам қийинлашиб бормоқда. Замонавий урушларнинг характери ўзгарганлигини инобатга оладиган бўлсак, БМТ ўзининг тинчликпарварлик соҳасидаги фаолиятида жиддий ўзгаришлар қилмоғи лозим, деди Ян Элиассон.

Иш жараёнида бир неча масалалар қатори, БМТ ҳавфсизликка бўлаётган янги таҳдидларга қандай муносабат билдира олади, деган саволга ҳам жавоб топмоқ  лозим. Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатяптики, тўқнашувлар ва инқирозларни олдини олиш БМТ фаолиятининг диққат марказида бўлмоғи лозим, деди Ян Элиассон. Шунингдек, БМТ Бош котибининг биринчи ўринбосари, бундай ҳолатларнинг дастлабки босқичидаёқ инсон ҳуқуқларининг қўпол бузилишини бартараф этишга қаратилган “Инсон ҳуқуқлари ҳаммасидан устун” деб номланган янги ташаббусни ҳам эслатиб ўтди.

Шу муносабат билан БМТ раҳбари топшириғига кўра, БМТнинг тинчликпарварлик ва сиёсий фаолиятини тадқиқ этиб борувчи гуруҳ томонидан  бир қатор таклифларни қамраб олган доклад тайёрланди. Улар БМТнинг тўқнашувларни баратараф этишдаги салоҳиятини мустаҳкамлаш, “мовий каскалар” тезкорлигини янада такомиллаштириш, мандатни аниқлаш стратегиялари, фуқароларни ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятни кучайтиришга доир тавсиялардир. Ян Элиассон маълум қилганидай, БМТ котибияти ушбу тавсияларнинг деярли 90 фоизини амалиётга жорий этишга киришди.